“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet491/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   487   488   489   490   491   492   493   494   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
483 
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботларини шакллантиришда 
муҳим ўрин тутади, натижада инвесторларни жалб қилиш воситаси 
ҳисобланади.
Бугунги кунда халқаро стандартларнинг жорий этилиши иқтисодий 
зарурат билан боғлиқ, чунки молия бозорининг ривожланиши юқори сифатли 
ҳисоботларни талаб қилади. Ушбу шаклланиш жараёни бутунлай давлат, 
бизнес ва бухгалтерия ҳамжамиятининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Ҳисоб 
сиёсатини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда, шунингдек, МҲХС билан 
яқинлашув мақсадига эришиш мумкин. Шунингдек, агар маълум бир масала 
бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бухгалтерия ҳисоби усуллари 
белгиланмаган бўлса, ташкилот МҲХСдан фойдаланиши мумкин. 
Бухгалтерия ҳисоби стандартларини яқинлаштириш трансформация 
жараёнлари харажатларини камайтиради. Асос сифатида, бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ ҳисоб сиёсатини янада қатъий 
тартибга солиниши ҳамда унинг қоидаларини профессионал мулоҳазага 
қаратилган ва шунинг учун кўпроқ эркинликни таъминлайдиган МҲХСга 
мувофиқлаштиришга ҳаракат қилиш керак.
Таъкидлаш жоизки, ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш 
бизнеснинг хусусиятларини ўрганиш, амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш, 
иқтисодий ва молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш, қарорлар қабул 
қилиш, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби қоидаларини ўрганишни ўз ичига 
олган мураккаб жараёндир. 
Бухгалтерия ҳисоби усулларини танлаш бўйича қарорлар қабул қилиш 
учун ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва такомиллаштиришда қўйилган 
мақсадларни мувофиқлаштириш муаммоли жиҳатлардан ҳисобланади. 
Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти турли йўналишларда ҳужжатни ишлаб 
чиқиш натижасига таъсир қилувчи ҳисоб сиёсатини шакллантиришда турли 
мақсадларни кўзлаши мумкин. 
Ҳисоб сиёсатини тузишда, аввало, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ 
қонунчилиги талабларини инобатга олиш лозим. Бундан ташқари, оқилона 
ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъектда харажатларни 
тежаш ва даромадларни оширишга қаратилиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъект таркибий тузилмаси қанчалик мураккаб 
бўлса, ҳисоб сиёсатини тузишда жиддий эътибор қаратиш талаб этилади. 
Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект таркибий бўлинмалари оқилона 
бошқариш ва ахборот алмашинувчини тўғри ташкил этишга хизмат қилиши 
лозим. 
Ҳисоб сиёсати фойдаланувчиларнинг оқилона қарорлар қабул қилишига 
хизмат қилувчи молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантириш имкониятини 
тақдим этиши керак. Шу боис ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобида 
ахборотларни ишончли тарзда шакллантириш имкониятини яратиши керак.
Ҳисоб сиёсатини тайёрлаш ва такомиллаштириш бўйича тадбирларни 
амалга ошириш мунтазам ва тизимли равишда амалга оширилиши керак. 
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъект фаолиятидаги ва қонунчиликдаги 



Download 8,74 Mb.
1   ...   487   488   489   490   491   492   493   494   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish