|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 493/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
485
ишлаб чиқди.
357
Қатар экспортининг асосий қисми Осиё мамлакатларига (78,3 %) тегишли
ва бунга асосий сабаб қилиб, Осиё мамлакатларининг денгиз йўлларидан ҳам
сув йўлларидан ҳам яқин масофада жойлашганлигини кўрсатиш мумкин. Энг
муҳим сабаб сифатида эса Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатларнинг
ресурс манбалари деярли йўқ эканлиги ва ўз-ўзидан ресурсга бўлган
эҳтиёжнинг табиий равишда юзага келиши ҳисобланади.
Қатар импортида Осиё минтақасида катта улушга эга бўлган икки
мамлакат Форс Кўрфази мамлакатлари ҳисобланади, яъни БАА – 8 % ва
Саудия Арабистони – 8,6 % улушга эга. Бунинг асосий сабаби, бу мамлакатлар
Қатарнинг яқин қўшнилари эканлиги ва ривожланганлик даражаси
юқорилигидадир. Саудия Арабистони озиқ-овқат маҳсулотларини араб
мамлакатларига экспорт қилади. Қатар импортининг товар ва географик
таркибини ўрганиб чиқиб, мамлакат импорти асосий хусусиятлари ва
йўналишларига қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
-
Қатар импортида асосий улушга эга бўлган мамлаатлар жаҳоннинг
ривожланган мамлакатлари: Франция, Германия, Б.Битания, Италия, АҚШ,
Япония, Ж.Корея ва ривожланаётган мамлакатлардан: Хитой, БАА, Саудия
Арабистони каби мамлакатлардир. Бунинг асосий сабаби, Қатар импортининг
50% дан ортиғини замонавий техника-технологиялар, машина ва транспорт
ускуналари, кимё ва кимё маҳсулотлари ташкил этади. Бу турдаги
маҳсулотларни фақатгина юқоридаги хориж мамлакатларидан импорт қилиш
мумкин.
-
Қатарда деҳқончилик қилиш учун шароит мавжуд эмас. Шу сабабли,
озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотларни хориждан импорт қилади ва
шу билан бирга гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тўқимачилик ва бошқа турдаги
товарларнинг асосий қисми четдан импорт қилинади. Бу йўналишларда эса,
Хитой, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони мамлакатлари асосий ҳамкор
мамлакатлар ҳисобланади.
-
Қатар импорти сўнгги йилларда доимий ўсиш тенденциясига эга
бўлмоқда. Бунга асосий сабаб, Қатар аҳолиси йилдан йилга ўсиб бормоқда.
Қатарнинг туб аҳолиси 900 минг кишидан кўпроқ. Аҳоли сонининг ўсиши
асосан мигрантлар оқимининг юқорилиги билан изоҳланади. Бу мигрантлар
асосан Қатарда олиб борилаётган қурилиш ва саноат тармоғига ишлаш учун
келишмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Қатар давлати жадал ривожланиб бораётган
мамлакат саналиб, бунга асосий сабаб нефть ва газ захираларининг
мавжудлиги ва улардан оқилона фойдаланаётганлигида кўринади.
Мамлакатимизнинг Форс Кўрфазидаги асосий савдо ҳамкори бу – БАА
ҳисобланса, қолган кўрфаз мамлаатлари билан савдо алоқалрини олиб
боришни кенгаштириш имкониятига эгамиз. Шундай экан, Форс Кўрфазининг
Қатар, Кувайт, Баҳрайн, Ўмон ва Саудия Арабистони билан савдо алоқаларини
кенгайтириш товарлар экспорти географиясининг янада кенгайишига ёрдам
357
https://mofa.gov.qa/en/qatar/history-of-qatar/tourism
|
| |