• Tuzuvchilar: S.M.Otajonov
  • S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




    Download 1,3 Mb.
    bet1/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа
    Falsafaning asosiy yo`nalishlari, fanlar tizimidagi o`rni va vaz

    O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
    OLIY VA O‘RTA MAXSUS TALIM VAZIRLIGI
    FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI
    FIZIKA-TEXNIKA FAKULTETI

    TEXNOLOGIK TA’LIM KAFEDRASI


    IJODKORLIK FAOLIYaTI TEXNOLOGIYaSI FANIDAN


    O‘QUV USLUBIY MAJMUA

    Bilim soxasi: 100000-gumanitar


    Talim soxa: 110000-pedagogika
    Talim yo‘nalishi: 5A112101-Ta’lim tarbiya nazariyasi va
    metodikasi
    Farg‘ona 2023

    Ushbu o‘quv uslubiy majmua Oliy va o‘rta maxsus talim vazirligining 20__


    yil __________dagi ______ sonli bo‘yrug‘i bilan tasdislangan “Ijodkorlik faoliyati texnologiyasi” fani dasturi asosida ishlab chiqilgan.


    Tuzuvchilar:
    S.M.Otajonov-FarDU “Hayotiy faoliyat xavfsizligi” kafedrasi professori, f.m.f.d
    Ya.Usmonov-FarDU “Hayotiy faoliyat xavfsizligi” kafedrasi dotsenti t.f.n
    Q.Botirv-FarDU “Hayotiy faoliyat xavfsizligi” kafedrasi o‘qituvchisi
    Taqrizchilar:
    Z.Mirzajonov-FarPi, “Fizika” kafedrasi dotsenti, f.m.f.n

    Ushbu o‘quv-uslubiy majmua fizika-matematika fakulteti kengashida muxokama qilingan va foydalanishga tavsiya etilgan (202_ yil __ avgustdagi sonli bayonnoma)




    § 1. ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ИХТИРОЧИЛИК ИЖОДКОРЛИГИНИНГ УНДА ТУТГАН УРНИ


    Талабаларнинг техник тафаккурини ва меhнатга ижодий муносабатини ривожлантириш, бозор иqтисодиёти шароитида фан техника тараqqиётини жаhон талаблари даражасига кўтариш, маhсулот сифатини тубдан яхшилашни, ишлаб чиqаришнинг юqори самарадорлигини таъминлай оладиган ёш авлодни тарбиялаш энг муhим вазифа hисобланади. Бўлажак мутахассисларда ижодий фаолият асосларига оид билим, кўникмаларни шакллантириш орqали hозирги саноат ишлаб чиqаришига хос техник, технологик-конструкторлик ва ишлаб чиqариш фаолиятларининг асослари эгалланишига эришилади.
    Бу фаннинг асосий маqсади бўлажак ўqитувчиларга умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-hунар коллежларида, мактабдан ташqари таълим муассаларида ўqувчилар ижодий фаолиятини ташкил qилишнинг илмий-методик асосларини ўргатишдан иборатдир. Ушбу маqсадга эришишда qуйидаги вазифаларнинг hал этилиши кўзда тутилган:

    • ўqувчиларни баркамол шахс сифатида шакллантириш жараёнида техник ижодкорлик ва дизайн асосларига оид билимлар тизимига эга бўлиш;

    • техник ижодкорликнинг ташкилий ва иqтисодий асослари билан танишиш;

    • кашфиёт, ихтирочилик, рационализаторлик ва патентлаш асослари бўйича тушунчаларга эга бўлиш;

    • техник масалаларни ечиш метод ва усулларидан фойдаланиш кўникмаларини hосил qилиш;

    • техник ижодкорлик объектлари учун техник hужжатларни тузиш;

    • мустаqил равишда техник объектларни ва уларнинг моделларини лойиhалай олиш;

    • техник ижодкорлик бўйича синф ва синфдан ташqари машg‘улотлар учун мослама, дастур ва бошqа жиhозларни мустаqил лойиhалай олиш;

    • республикада ўqувчилар техник ижодкорлиги фаолиятини hозирги hолати ва уни такомиллаштириш истиqболи тўg‘рисида тушунчалар;

    • ўqувчиларни ижодий фаолиятга жалб qилишнинг асосий методларини билиш;

    • техник ижодкорлик тўгараклари фаолиятининг мазмуни, ташкилий асослари, техник объектларни илмий асосда танлай олиш;

    • тўгаракларни ўqув моддий-техника базасини ташкил qила олиш;

    • синфдан ва мактабдан ташqари ўqув машg‘улотларида техник ижодкорликни методик асосларини билиш;

    • ўqувчиларнинг ижодий фаолиятига тегишли бўлган тадбирларни ташкил qилиш ва ўтказишнинг илмий асосларини билиш керак.

    Олий педагогик таълим муассасаларида бўлажак меhнат ва касб таълими ўqитувчиси техник ижодкорлигини шакллантириш масаласи кўп qиррали бўлиб, у талабаларни ижодкорлик фаолиятига тайёрлашнинг самарали йўлларини аниqлаш ва мазмунини мувофиq танлаш биргаликда, ўqув жараёнида техник ижодкорликни бўлажак мутахассисларнинг ижтимоий ва касбий тайёргарлигини умумлаштиришнинг аниq усул ва воситаларини ишлаб чиqишдек муhим педагогик вазифани ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу жараён ватанимиздаги ижтимоий-иqтисодий ислоhотларни акс эттириши ва замонавий илмий талабларга тўла жавоб бериши керак.
    Республикамизнинг бозор иqтисодиётига босqичма-босqич ўтиши ва дунё hамжамиятига hар томонлама кириб бориши натижасида илм олишни ахборотлаштиришнинг амалий йўналтирилган яхлит давлат сиёсатига асос солинди, унинг устиворликлари бўлган дастлабки меъёрий-hуqуqий асослар яратилди. Бунга мисол сифатида “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўg‘рисида“, “Ахборотлаштириш тўg‘рисида“, “Электрон hисоблаш машиналари учун дастурларни ва маълумотлар базаларини hуqуqий муhофаза qилиш тўg‘рисида“, “Алоqа тўg‘рисида“ги qонунлар ва бошqа дастурий hужжатларни келтириш мумкин. Ушбу qонунларга мувофиq яратилган имконият ва имтиёзлар интеллектуал мулкдан унумли фойдаланишдаги иqтисодий самарани ошириш, янги техника ва технологияларни ўзлаштириш, улар воситасида янги маhсулотларни ишлаб чиqаришга асосланган интеллектуал мулк инновация жараёнларини ривожлантириш учун янги истиqболларни очиб берди.
    Одатдаги тушунчага кўра ижод озчилик кишиларнинг, буюк санъат асарларини, янги машиналарни, дастгоhлар ва hоказоларни яратадиган истеъдодли одамларнинг qисматидир. Лекин ижод буюк асарлар яратишдан иборатгина эмас, балки кишининг фикр юритиши, бирор тадбирни ўйлаб топиши, озгина бўлса-да, qандайдир янгилик яратиши hам ижоддир. Ижод жараёнига тасодиф сифатида эмас, балки муайян qонуниятлар асосида амалга ошувчи жараён сифатида qараш лозим.
    Ўqувчининг ижодкорлиги, аввал, унинг hар qандай фаолият жараёнидаги: ўзига хос усул билан масала ечиш, иншо ёзиш, тажриба ишлари, меhнат дарслари ва hоказолардаги мустаqил фикрлашида намоён бўлиши лозим. Ўqувчининг ижоди унинг олган билимларини hаётда кўрган далил ва hодисаларга боg‘лай олиши, уларни тўg‘ри баhолаб, дастлабки маълумотларни таhлил ва синтез qила билишидир.
    Hар qандай ижод борлиqни рад этиш эмас, балки борлиqqа тўлароq кириб боришдир. Ўqитишдаги индивидуал ёндошиш hам таълим жараёнининг муhим талабидир. Ўqитишдаги индивидуал ёндошиш фаqат машq ишларида эмас, балки ўqув жараёнининг hамма босqичларида: янги материални ўтиш, мустаhкамлаш ва такрорлашларда hам, уй вазифасини тузиш ва дарсдан ташqари qўшимча машg‘улотларда hам амалга оширилиши зарур. Бу эса ўqувчиларнинг ижодкорлик маhоратлари ва qобилиятлари ўсишида яна бир эшикни очади.
    Шахс сифатларининг шаклланишида оила, атроф–муhит, жамият катта рол ўйнайди. Ота–онанинг меhри, атрофдагиларнинг меhри, уларнинг олqишлари болани мустаqил фикрлашга ва мустаqил иш бошлашга ишончини уйg‘отади. Маънавий-ижодий усуллар шу тариqа ўqувчиларнинг ижодкорлик qобилиятларини ривожлантиришда энг асосий рол ўйнайди ва ушбу усул 3 босqичда амалга оширилади:
    а) ўqувчиларда билишга qизиqишни уйg‘ота билиш;
    б) ўqувчиларнинг эгаллаган билим ва тажрибасига асосланган hолда масала qўйиш hамда уларга таяниб, масалаларни таhлил qилиш;
    в) ўрганиш керак бўлган муаммо устида мустаqил фикр юритиб, хулоса чиqаришга эришиш.
    Юqоридаги босqичларни амалга ошириш жараёнида талабалар, инсоннинг бой хазинаси унинг ўзида яширинганлигини тушунадилар. Бунинг учун ўqитувчи улардаги qизиqишни, яширинган истеъдодни англай билиши керак. Илм олиш, аqлни пешлаш, ўз устида ишлаш, hикматларни билиш, камтарлик, маърифатли бўлиш каби фазилатларга фаqат меhнат qилиш ва билим олиш, ўqиб – ўрганиш, hаётни кузатиш орqали эришиш мумкин.
    Инсоният тараqqиётининг барча даврларида ижодий меhнат башариятни олg‘а харакатлантирувчи асосий омил бўлиб келган. Шундай экан, ёш авлодни ижодий меhнатга ўргатиш, уни ўз замонасининг энг илg‘ор билимлари билан qуроллантириш барча даврларда hамма халqлар учун энг долзарб вазифа hисобланган.
    Техник ижодкорликни ташкил qилишда, икки ўзаро боg‘лиq вазифани эътиборга олиш лозим. Уларнинг биринчиси, талабаларнинг ижодкорлик фаолиятида мустаqил фикрлашини ривожлантириш, билимларни эгаллашдаги интилувчанлиги, илмий дунёqарашини шакллантирилиши билан, иккинчиси, ўзлаштирилган билимларни таълимда ва амалий фаолиятда мустаqил qўллай олишга ўргатиш билан белгиланади.
    Техник ижодкорлик талабалар эгаллаётган билимларининг мустаhкамлиги ва мукаммаллигини таъминлаш, уларда фаол ва мустаqил фикрловчи шахс хислатларини шакллантириш, аqлий qобилиятларини ривожлантиришга хизмат qилувчи фаолият тури hисобланади. Бу hолат, айниqса, бўлажак меhнат ва касб таълими ўqитувчиларининг фан асосларини ўзлаштиришида, кейинчалик бу жараёнга бевосита раhбарлик qилишда оширишида, ижодий иш шаклларини ишлаб чиqишида муhим аhамият касб этади.
    Ижодкорликка бўлган эhтиёж психофизиологик жиhатдан qаралганда, бир нечта босqичларда амалга ошади. Булардан биринчиси hавас - эhтиёжнинг энг содда шакли бўлиб, инсон томонидан онгли бошqарилади. Иккинчиси, нисбатан юqорироq ривожланиш босqичи бўлган хоhиш hам инсон томонидан онгли бошqарилиб, у шахснинг маълум буюм ёки hодисага нисбатан муносабатлари мажмуасини ифодалайди. Учинчиси, энг мураккаб босqич бўлган qизиqиш, хоhиш ва у билан боg‘лиq бўлган тушунчалар асосида юзага келади. Qизиqиш hаётдаги ташqи таъсирлар, шахс фаолияти hамда таълим-тарбия жараёни таъсирида шаклланиб боради. Бу hолатлар психологик омиллар - диqqат, идрок, тушунча, хотира, фикрлаш, сезги ва ирода хислатларига сезиларли таъсир кўрсатиб, шахснинг шаклланишида алоhида муhим аhамият касб этади.
    Hар бир инсоннинг hаёти давомида hал qилиши зарур бўлган кўпгина муаммолар юзага келади. Инсонлар, одатда, ўз муаммоларини qандай hал qиладилар? Баъзилар ўз интуициясига таянган hолда ечимни топишга hаракат qиладилар, бошqалари ўзга инсонлар билан маслаhатлашиб, уларнинг тажрибаси асосида ёки илмий-оммабоп адабиётларни таhлил qилиб, ўз муаммолари ечимини топишга уринадилар, учинчилари эса бу ишни бошqа шахсларга ёки тасодифий hолатларга qолдириб, муаммо ечимидан умуман узоqлашишга hаракат qиладилар. Инсонларнинг фаqат унчалик катта бўлмаган qисмигина ўз муаммоларини ижодкорлик фаолияти методлари ёрдамида ечадилар.
    Сиз, ижодкорлик фаолияти методлари мавжудми? Ижодкорлик билан маqсадли йўналтирилган hолда шуg‘улланиш мумкинми? деган саволлар берасиз. Hа, ижодкорлик методлари мавжуд, ўз олдига илмий кашфиётлар qилиш, янги машиналар, механизмлар, технологиялар, рассомчилик санъати асарлари, мусиqий, адабий асарлар яратиш бўйича аниq масалаларлар qўйиб, ижодкорлик фаолияти билан маqсадли шуg‘улланиш мумкин. Навбатдаги муаммо юзага келади – ижодкорлик фаолиятини qаерда ўрганиш мумкин? Бундан 10-20 йиллар аввал ижодкорлик методлари билан фаqат ихтирочилик масалаларини ечиш назарияси бўйича мутахассислар томонидан ўтказиладиган семинарларда, тизимли таhлил, функционал-qийматли таhлил, тизимли фикрлаш фаолияти методологияси, фикрлашни фаоллаштириш методлари ва ижодкорлик назариясининг бошqа бўлимларида танишиш мумкин эди. Hозирги кунда бу илмий йўналиш бўйича етарли даражада адабиётлар нашр qилинган. Бу борада тавсия этиладиган адабиётларнинг рўйхати qўлланманинг охирида келтирилган. Китоблардан ташqари кўпгина мактаблар ва олий таълим муассасаларида турли махсус фанлар киритилган. Шундай бўлса-да, кўпгина таълим олувчилар ижодкорлик методлари билан танишиш, уларни маданиятнинг турли соhаларида муаммоларни ечишда qўллашга ўрганиш имконига эга эмас эдилар. Нега? Чунки талабалар учун ижодкорлик назариясининг юqорида кўрсатилган бўлимларини, асосий методларини ўзида бирлаштирадиган qўлланма мавжуд эмас эди.
    Яна ижодкорликка qайтамиз. Таклиф qилинганлардан ижодкорлик фаолияти турларини танлашга hаракат qилинг: салат тайёрлаш, машhур детектив асарини мутолаа qилиш, реклама эълонини яратиш, физика бўйича масала ечиш, ўqилган матн асосида hикоя тузиш, пардоз qилиш. Бу сизда qандай сифатларни шакллантиради? Ижодкорликка фаолиятнинг мавжуд бўлган намуналаридан нусха олмайдиган ва бажариш жараёнида инсон ўзи учун ёки бошqалар учун янгилик яратадиган турлари киради. Шундай qилиб, ижодкорлик – бу объектив (hамма учун) ёки субъектив (ўзи учун) янги тизимлар яратиш жараёни.
    Hар бир инсонга ижодкорлик фаолияти технологиялари ва методларини эгаллаш зарурми, ахир hамма hам объектив янгиликлар яратмайди-ку? Инсон ким бўлиб ишлашидан qатъий назар: овqат тайёрлаши, кийимни моделлаштириши, ўз фарзандларини тарбиялаши, кўпгина уй ишларини бажариши ва хўжалик муаммоларини ечишига тўg‘ри келади. Шунинг учун жавоб бир хил, ижодкорлик методларини hар бир инсон эгаллаши зарур. Qандай методларни ва qайси фаолият учун qўллаш ёки qўлламаслик – бу унинг танлаш hуqуqи.
    Нима деб ўйлайсиз, ижодкорлик qобилияти наслдан наслга ўтадими? Узоq йиллар кўпгина олимлар ва оддий инсонлар ижодкорлик qобилияти – бу наслдан наслга ўтувчи худо берган неъмат деб hисоблашар эди. Шунинг учун агар бола оддий оилада туg‘илган бўлса, ундан qайсидир фаолиятда юксак муваффаqиятлар кутишга ўрин йўq. Етук композиторлар (Бахлар оиласи), рассомлар (рерихлар оиласи), ёзувчилар яратувчи – худога нисбатан айтилади (Дюма оиласи), олимлар (Кюрилар оиласи) нинг оилавий династияси hаммага маълум. Бироq тарихда етарли маълумот олмаган ва ўqимаган оилалардан чиqqан етук яратувчилар hам маълум. Шу билан бирга олимларда ижодкорлик qобилиятлари наслга hеч hам алоqаси йўq ва инсоннинг hаёти давомида ўзини ривожлантириш йўли билан шаклланади деган фикр юзага келди. Унда hаqиqат qаерда? Одатдагидай оралиqда... Сўзсиз, ижодкорлик фаолиятининг айрим нишоналари наслдан наслга ўтади ва бунга оилавий династиялар мисол бўлади. Шу билан бирга, шахснинг бутун hаёти давомида ўзини ривожлантириши ижодкорлик фаолиятида юксак натижаларга эришишнинг асосий шарти hисобланади.
    Энг мураккаб савол юзага келади - hар биримизнинг qандай фаолиятга наслий нишоналар мавжудлигини qандай аниqлашимиз мумкин. М.Твеннинг «Капитан Соммерфилднинг самодаги саргузаштлари» hикоясида капитан Соммерфилд жаннатга тушиб, инсониятга машhур бўлган hамма hарбийларнинг мунозараси ўтказиладиган хонага киради. У qатнашувчиларнинг юзларига qараб, кўпчилигини танийди, лекин qанчалик тиришмасин, столнинг бошида мунозарани бошqариб ўтирган одам кимлигини таний олмайди. Шунда у бу тўg‘рида ўзининг qўшнисидан сўрайди, мунозарани бошqариб ўтирган инсон hаётлигида этикчи бўлган ва у hарбий бўлганида hам hарбий санъатнинг даhоси бўлар эди, деган жавоб олади.
    Ўз qобилиятларини болаликданоq билиш, уларни маqсадли ривожлантириш ва ўз касби ва фолияти соhасини излашга йилларни ва hатто ўн йилликларни йўqотмаслик имконини беради. Бироq тез-тез шундай hам бўладики, университетни тугатиб бир неча йил ишлагандан кейин инсон бу унинг иши эмаслигини англайди. Бизнинг hаётимиз qисqа ва кам натижали, инсонга qувонч бахш этмайдиган фаолиятга бир неча йилнинг йўqотилиши жуда ачинарлидир. Hозирги пайтда, болалар ва катталарнинг qобилиятларини аниqлаш учун турли хил психологик тестлар ишлаб чиqилган, лекин муаммони якуний ечимига hали узоq. Афсус билан таъкидлаш мумкинки, кишиларнинг qобилиятини аниqлашнинг универсал тести мавжуд эмас. Балки, бу китобни ўqиганлардан кимдир келажакда шундай тестлар ишлаб чиqади.
    Яна бир жуда муhим савол – ижодкорлик qобилиятларини ривожлантиришнинг чеки борми? Маълумки, репродуктив qобилиятлар маълум чегарагача ривожланади. Биз ип боg‘лаш, нонга ёg‘ суришни qанчалик машq qилмайлик, эртами кеч биз ундан бошqа ўзиб кета олмайдиган охирги даражадаги тезликка эришамиз. Ижодкорлик qобилиятлари олимларнинг исботлашига кўра, чегарага эга эмас, инсонда уларни ривожлантириш хоhиши бор экан, улар ривожланаверади. Хулоса оддий: ижодкорлик фаолияти ўзимизга, тўg‘рироg‘и, наслий qобилиятлар ва иш qобилиятларимизга боg‘лиq. Айнан иш qобилияти инсоннинг hаёт фаолияти давомида эришилган фаолияти натижаларини аниqлайди. Маълум бўлишича, инсон юксак иш qобилияти ва зарур генетик qобилиятларсиз эриша олмайдиган маqсадлар йўq.
    Маълумки, фаолият – натижасида инсон аниq маhсулот яратадиган жараёндир. Фаолият репродуктив ва ижодий бўлиши мумкин. Репродуктив фаолият – бу батафсил ишлаб чиqилган алгоритм бўйича бажариладиган жараён ва бу натижада фаолият субъекти (субъектив янгилик) учун hам, бошqа кишилар учун hам (объектив янгилик) янгилик бўлмаган маhсулот яратилади. Ижодкорлик фаолияти бу бошqа масала. Ижодкорлик фаолиятининг hеч бир тури учун уларни бажаришнинг батафсил алгоритми яратилиши мумкин эмас, бироq ижодкорлик фаолиятининг кўпгина турлари учун умумий алгоритм аллаqачон яратилган, масалан: иншо ёзиш, кийимларни мослаштириш, техника бўйича ижодкорлик масалаларини ечиш ва бошqалар. Ижодкорлик фаолияти натижасида субъектив ёки объектив янгиликка эга бўлган маhсулот яратилади.
    Сиз нима деб ўйлайсиз, hаётий муваффаqиятга эришиш борасида шахс учун нима аниqловчи бўлиб hисобланади: маблаg‘, ота-оналар мавqеи, алоqалар, маълумоти даражаси, тилларни билиши ёки бошqа яна нимадир? Ана шу айнан нимадир шахснинг ижодкорлик фаолияти методлари ва технологияларини эгаллаш даражасини аниqловчи бўлиб hисобланади. Юqоридаги шартларнинг инсонда мавжуд бўлиши касбий мартабада маълум даражани эгаллаш имконини берадиган ажойиб бажарувчи бўлиш имконини беради, бироq hаётий муваффаqият зинапоясида кўтарилиш ижодкорлик фаолиятисиз мумкин эмас. Аниqроg‘и, инсон hал qила олмайдиган биринчи муhим муаммогача мумкин. Бунга ишонч hосил qилиш учун одамларни qатъий рецептлар билан даволаган врач ва бир беморда ностандарт hолни, ёки стандарт грунтлар учун мўлжалланган бинони лойиhалаган инженерни, лойиhа бўлса, жуда бўш грунт учун буюртма qилинганлигини тасаввур qилинг. Ва бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шунинг учун ижодкорлик фаолияти шахснинг асосий интеллектуал капитали бўлиб hисобланади, айнан у hар бир инсоннинг касбидан qатъий назар hаётда муваффаqиятини аниqлайди. Яъни ижодкорлик фаолияти – бу hеч qанаqанги пулга сотиб олиб бўлмайдиган, фаqат ўрганиш мумкин бўлган фаолият.
    Ижодкорлик фаолияти жараёнида инсондаги ижодий фикрлаш qоилияти шаклланади ва ривожланади. Нима деб ўйлайсиз, ижодий фикрлаш нима? Агар шахс qуйидаги мантиqий операциялар: тизимлар ва уларнинг элементларини комбинациялаш, сабаб-оqибат боg‘лиqликларини аниqлаш, тадqиqот операцияларини бажаришга qодир бўлса, ижодий фикрлай олиши психологияда исботланган. Ўqувчиларда ижодий фикрлашнинг ривожланиши улар ёрдамида hар бир гуруhда мантиqий лаёqатлар шаклланадиган ва ривожланадиган ижодкорлик масалаларини ечиш методларига ўqитиш жараёнида амалга оширилади. Бироq ижодкорлик масалалари нима? Ижодкорлик масалалари – бу бажариш учун ўрганилган qоидаларни ўзгартириш ёки мустаqил равишда янги qоидалар тузиш талаб этиладиган ва натижада субъектив ёки объектив янги тизимлар – маълумот, конструкциялар, моддалар, hодисалар, санъат асарлари яратиладиган масала.
    Ижодкорлик назариясида ижодкорлик масаласи тушунчаси билан бир qаторда тадqиqотчилик масаласи hам мавжуд. Тадqиqотчилик масаласи – бу hал qилиш учун бир неча тадqиqотчилик операцияларини бажариш зарур бўлган ижодкорлик масаласи.
    Шундай qилиб, ўqувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантириш учун алоhида ижодкорлик масалалари эмас, балки бажариш жараёнида ўqувчиларда юqорида кўрсатилган гуруhлардаги мантиqий операциялар шаклланадиган ва ривожланадиган ижодкорлик масалалари тизими зарур. Ижодкорлик масалалари тизими hар бир мавзу, hар бир мактаб дарслигида ўqув фаолиятининг асоси бўлиши зарур. Ижодкорлик маслалалари тизимини qуйидаги мантиqий операция турлари ва гуруhлари ташкил этади.
    Тизимдан бир ёки бир неча элементни ажратиш; элементлар ва тизимларни тенглаштириш; элементларни тизимлаштириш; элементларни ўзгартириш; элементларни тизимга киритиш; конструкциялаш; лойиhалаш; элементлар ва тизимлар классификацияси; тизимнинг структурали-функционал ресурслари таhлили.

    Download 1,3 Mb.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

    Download 1,3 Mb.