|
Simlarni o’tkazish trassalarini belgilashda talablar
|
bet | 34/72 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 6,06 Mb. | | #230781 |
Bog'liq Elektr tarmoqlari. texnikum2.Simlarni o’tkazish trassalarini belgilashda talablar.
• Очиқ электр тармоғи деворларда меъморий чизиқлар бўйича (карниз,
балка, бадиий ишлов бериш чизиқлари, чиқиқ бурчаклар), цларгача 20 мм
гача бўлган масофада ўтказилади;
• Яширин ўтказишда трасса тармоқдан фойдаланилганда осон аниқланиш
керак, бундан мақсад унинг тасодифан шикастланиш иҳтимолини
бартараф этиш (трассанинг горизантал участкалари шундай жойлашиши
керак, девор ва шифтларнинг туташган чизиқлари паралел бўлсин);
• Трассанинг вертикал участкалари (ёритгич улаб-узгич, штепселли
разеткаларга кўтарилиш ва туташишлар) эшик, дераза оралиқлари, бино
бурчаклари чизиқларига паралел ўтказилиши керак;
• Яширин электр ўтказгичларни қаватлараро шифт бўйича (сувоқ, ёриқ,
плита бўшлиқларида, қаватлараро плита остида) ўтказиш, уни шифтга
ўтишининг энг қулай жойи ва ёриткич ўртасидаги энг қисқа масофа
бўйича бажарилиши керак.
Девор ва шифт ўйиқларига жойлаштирилган яширин электр ўтказгичларни ўтказиш трассасини белгилашни қуйидагича амалга ошириш мумкин: кириш симларидан электр жиҳозлари ва ёритгичларгача бўлган энг қисқа масофа бўйича.электрконструкцияларни ўрнатиш учун тешик ва ёяларни ўйиш жойини кўпинча оддий белгилаш шаблон (андоза)лар ёрдамида белгиланади (2.08-расм).
Уларда симлар учун ўйилган
оралиқчали ва тақсимлаш қурилмалари
ҳамда электр ускуналари учун оралиқ,
таюга, ўйиқлийиғма қурилиш
конструкцияларини қуришда уларни
ўрнатиш, электр тармоғи трассаси
жойларини белгилаш бажарилмайди.
Бунинг ўрнига симларни, айниқса бино
қурилиш элементлари туташганжойларида,
тортиб боғлаш учун ариқчаларнинг
яроқлилиги
текширилади.
Маҳкамлаш нуқталари ўртасидаги энг катта масофа, симларни
эгилиш радиуси ва бошқа электр тармоғининг трассасини белгилаш
бўйича амалдаги қоида ва норма билан тартибга солинади.
3.Maxkamlash detallarini o’rnatishda teshish ishlari.
Улардан тўла қутилиш имкони бўлмаган тешиш ишлари
механизациялашган усулда бажарилиши керак. Бу эса меҳнат
харажатини қисқартиради ва қурилиш конструкцияларини кам бузиб
ўйилаётган тешикларни тўғри гиометрик ўлчамларни олишни
таъминлайди.
тешиш ишларини механизациялашнинг асосий воситалари электр
пармалаш машиналари, электр ва пневматик болғалар ҳамда
перефаратор (техник очгич)лар ҳисобланади. Улар ишчи асбоб билан
жиҳозланган (парма, бура, коронка, шлямбур). Асбоблар қаттиқ
емирилишга чидамли қотишмали пластинага эга (асосан ВК маркали
металл-сопол қотишмали).
Уя ва тешикларни пармалаш асосан
ғиштдеворларда амалга оширилади, қаттиқлик бўйича
унча юқори бўлмаган маркадаги бетон учун у
самарасиз ҳисобланади. Унумдорлик бу ҳолда
минутига 10 мм ни ташкил қилади, парма қаттиқ
тўлдирувчига қадалганида пармалаш тезлиги кескин
пасаяди ва кучли қизхиш рўй беради. Натижада
емирилиш ва қаттиқ қотишмали пластинкаларнинг
уваланиши (уқаланиши) юз беради.
Темир –бетонда тешикларни самарали пармалаш
учун зарб-бурилишли учликни электр пармалаш машиналари ва зарб-
айланма харакатли асбобга эга электр болғалаш машинаси
қўлланилади. Улар бурғилаш қолдиқларини самаралироқ чиқариб
ташлай олиши натижасида ва уларни ишлаб туриш учун кам куч талаб
қилинганлиги сабабли оддий пармалашга нисбатан катта унумдорликка
эга. Катта ўлчамдаги тешикларни ўйиш учун (айниқса бетон асосларда)
қисилган ҳаво тармоғи мавжудлигида пневмо асбобни қўллаш тавсия
этилади. Пневмо асбоблар-зарбли ва зарб берилишли харакатли бўлиб,
конструкциянинг соддалиги, пухталиги, енгиллиги ва нисбатан
хавфсизлиги билан ажралиб туради.
Керилма дюбель остидаги ғишт
ва бетон асослардаги тешиклар
махсус дастаки ёки
механизациялашган тешгич ёрдамида
тешилади. Дастаки усулда тешгичлар
махсус қолипга, механизациялашган
усулда эса электр ёки
пневмоболғалаш машинасининг ўтиш
втулкасига қўйилади. Тешгичнинг
цилиндирсимон ишчи қисми, бурғилаш
қолдиқларини олиб ташлаш учун узунлиги 55 мм бўлган, учта бўйлама
ариқчага эга.
Дастаки тешгичлар фақат икки турда: ПО-1 узунлиги 90 мм ва
диаметри 4,8 мм ҳамда ПО-2 узунлиги 90 мм ва диаметри 7,8 мм ишлаб чиқарилади. Улар ОПКМ трудаги, тешгичларни қлолипдан ўраб
чиқаришга мўлжалланган, панали қолиплар билан қўлланилади.
Тешикларни дастаки тешиш, қолипга маҳкам ўрнатилган ва деворга
перпендикуляр равишда йўналтирилган, тешгичга болҳа ёрдамида енгил
зарблар бериш орқали амалга оширилади. Ҳар бир зарбдан кейин
тешгич енгил бурилади. Тешгичнинг диаметри дюбелнинг диаметридан
0,5 мм кичик қилиб танланади., чунки девордаги тешик ўйиш пайтида
тешгичнинг диаметридан 0,5-1 мм катта ҳосил бўлади. Тешик чуқурлиги
дюбелнинг узунлигича мос келиши керак. Қаватлар аро ёпманинг кўп
тешикли плиталарида УК-2М протехник зарб калонкаси қўлланилади.
|
| |