|
1-mavzu. Kirish. Fanning maqsad va vazifalari
|
bet | 36/72 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 6,06 Mb. | | #230781 |
Bog'liq Elektr tarmoqlari. texnikum2.Ochiq montaj.
Кабел-каналларида, трубаларда очиқ ўтказилган ёки гофрлаш
шлангларидаги кабеллар очиқ электр тармоғига киради. Очиқ
ўтказгичлар барча турдаги бинолар учун универсал ҳисобланади. Уни
ғиштки, бетонли, ёғочли деворларга ўрнатиш мумкин. Бундай электр
тармоғини ёғочли, айниқса юмалоқ ёғочли уйларда ҳамда хўжалик ва
сарой , гараж, техник бинолар каби хизмат кўрсатиш қурилмаларида
амалга ошириш тавсия этилади. Очиқ электр тармоғи яққол кўзга
ташланиб туради, осон таъмирнади ва уни такомиллаштириш енгил
ҳисобланади. Том сатхидан камида 2 м баландликда бажарилади (бунга
улаб-узгич ва штенселли разеткаларга туширилган ўтказгичлар
кирмайди).
Ошхонада очиқ электр тармоғимахсус плинтуслар урнига
қўлланиладиган кабель-каналларида қилиш тавсия этилади. Ёнғинга
қарши кураш нуқтаи назаридан тош, бетон ва ғишт турар-жой уйларида
ҳамда дала ҳовлиларда электр ўтказгичларни яширин ўтказиш мақсадга
мувофиқ.
ГОСТга мувофиқ: “Изоляцияланган симларни труба, қути ва
изоляцияларда етказишга рухсат этилади. Изоляцияланган симларни
сувоқ остидан, бетон ичида, ғишт орасида, қурилиш
конструкцияларининг бўшлиқлари орқали яширин ҳолда ўтказишга
рухсат берилмайди. Шунингдек девор ва шифт юзалари бўйлаб,
новларда трос ва бошқа конструкцияларда очиқ ўтказиш мумкин эмас.
Бу ҳолда ҳимоя қобиқли изоляцияланган симлар ёки кабеллар
қўлланилади”.
Бу труба, қутисиз фақат кабелларни ўтказиш мумкин. Симларни
бундай ўтказиш ярамайди. Баъзан кабель ва симлар ўртасидаги фарқни
ажратиб олиш қийин.
Электр тармоғининг энг мақбул варианти шахсимон тузилма
ҳисобланади. Яъни кириш шчитидан радиал линиялар асосий куч
истеъмолчиларига: бойлерлар, панеллар, шкафлар, насослар ҳамда
шунга ўхшашларга ва “Хона”нинг кичик шичитчаларига келтирилади.
“Хона” атамасини тор маънода тушунмаслик керак. Шичитга ўлчам ва
режалаштиришга боғлиқ равишда битта хонага, бир гурух хоналарга ва
бутун қаватга хизмат кўрсатиш мумкин. Хона шичитчаларида тармоқ
ёритиш ва куч тармоқларига ажратилади ҳамда хона истеъмолчиларига
(ёритиш приборларига ва разеткаларга) шлейф билан ҳам радиал ҳам.
Айниқса, бу шчитларга DIN-рейкага ўрнатиладиган импулсли реле
ёрдамида бир нечта жойдан ёритишни бошқариш схемасини қўллаш
ҳолларида, хона шчитларини қўллаш қулай. Бу бўш (асосий) шчитга,
ёритиш манбаалридан яқин қулай ерда жойлашган тугмачалардан
бошқарув линияларини тортиб боришни талаб этилмайди ва демак,
тармоқ узунлигини қисқартиради ҳамда оптималлаштиради. Хона
шчитлари, пол сатхидан камида 1800 мм баландликда, унинг олдига
бориш ва хизмат кўрсатиш қулай ҳолда жойлаштирилади. Бундай
шичитларни ҳўл ва нам биноларда, масалан ванна, ҳаммом, ертўла ва
шунга ўхшашларда, ўрнатиш мумкин эмас.
Мана шундай қулай “Хона” шчитларига AN AM компаниясининг
шчитлари мисол бўлади. Улар истеъмолчилар сонига қараб 4 тадан
(АНВ NS) 10 тагача (АНВ NL) ҳисоблаган бўлиб тўла ҳимоявий ўчириш
қурилмалари ва ҳимоя автоматлари билан комплектланган.
|
| |