|
-mavzu: Loyiha chizmalari asosida elektr qurilmalarini o‘rnatish
|
bet | 35/72 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 6,06 Mb. | | #230781 |
Bog'liq Elektr tarmoqlari. texnikum28-mavzu: Loyiha chizmalari asosida elektr qurilmalarini o‘rnatish.
Reja:
Biriktirish ishlari.
Ochiq montaj.
Yopiq montaj.
1.Biriktirish ishlari.
Монтаж қилишда, агар у лойиҳада кўзда тутилган бўлса,
бириктириш усулини танлаш қуйидагиларга боғлиқ равишда аниқланади:
• қурилиш асосининг тури;
• юк тавсифи;
• бириктирилаётган деталнинг массаси;
• меҳнат сарфи;
• ишнинг баҳоси.
Қурилиш асосларига бириктириш дюбелларини қоқиш. Қурилиш
конструкцияларида буюмларни пухта бириктириш учун мўлжалланган
дюбеллар уч гуруҳга бўлинади:
- авалдан тайёрланган (металл ва пластмасса) тешикларга мойламай бириктириш учун керилма дюбеллар;
- қурилиш монтаж тўппончалари билан отиладиган дюбеллар;
- дастаки ёки протехник қолип билан қоқиб киритиладиган дюбеллар.
Ўзи маҳкамланадиган қерилма дюбеллар, ёритиш ва куч
қурилмаларини монтаж қилишда қўлланиладиган, электр ускуна
буюмларини гишт ва бетон асосларга мойламай бириктириш учун
қўлланилади.
Металл қурилма дюбел, 8 мм қалинликдаги юмшоқ пўлатдан
тайёрланган штампланган ёки (диаметри 6 ммдан катта болтлар учун)
чархланган гилзани намоён қилувчи корпус, керилма коник чайка,
металл бўйича (ярим айлана, цилиндирли ёки олти қиррали каллакли
винт ёки болт ва нормал ҳамда пружинали иккита шайбадан иборат.
Гильзадаги тешик ва чуқурчалар ҳамда бу чуқурчаларга мос
чайкадаги қирралар гольза ёки чойкани винт буралганида айланиб
кетишга йўл қўймайди. Гайка билан қотиришда яхшироқ маҳкамланиши
учун гилза иккита бўйлама қирқимга эга. Бу мақсадда гайка томонидаги
гилза учи унча катта бўлмаган кенгайиши билан бажарилган. Коник
керилма гайкали дюбеллар енгил конструкцияларни, унча катта
бўлмаган шчитлар, ишга тшириш аппаратлари ва бошқаларни
маҳкамлаш учун қўлланилади.
Винт ва дюбель маҳкамланадиган деталь билан бирлаштирилади.
Сўнгра дюбель корпуси тайёрланган тешикка ўрнатилади ва енгил
болғача зарблари билан унинг ташқи сирти тешик сиртлари текислиги
билан бир сатҳда бўлишига эришгунча урилади. Дюбель тешикка бир
ишқаланиб киради. Бирикаётган буюм тешиги орқали ўтказилган винт
ёки бост керилма гайкага охиригача бураб киритилади. Винтни бураб
киритишда керилма гайка дюбель корпуси бўйлаб силжиб, ўзининг
конуси билан корпусга тиралади ва тешик деворларига ёпишади. Бунинг оқибатида буюм пухта маҳкамланади.
Ҳозирги вақтда асосан пласмасса ва капронли дюбеллар қўлланилади.
Дюбелнинг ўлчами асоснинг қаттиқлиги ва унда сувоқнинг борлигига боғлиқ равишда танланади: 200 ва ундан паст маркали бетон ва темир - бетон учун 2,5 х 25 мм, қизил ва селикат ғишт учун 3,5 х 35 мм, совуқ қилинган асослар учун (агар 3,5 х 35 мм ли дюбеллар етарли бўлмаса) 4,5 х 40 мм ли. Тўғри танланганликни текшириш учун (чунки
ўйилаётган қисим чуқурлиги унга боғлиқ бўлган асос материалнинг
сифати тахминий равишда аниқланиш мумкин) иш жой бўйича бир неча дюбелларнисинов тарзида қоқиб кўриш керак.
|
| |