|
1-Variant Korxona xarajatlarini tahlil qilish
|
bet | 7/38 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 0,52 Mb. | | #140675 |
Bog'liq 1 dan 7 gacaБозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини таҳлил этишда
молиявий ва бошқарув таҳлилининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар
ҳисобланади:
• Ўрганилаётган объектга (ҳодисага) тўғри ва холисона баҳо бериш;
• Корхонанинг бизнес режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;
• Тузилган бизнес режаларнинг тўғри ва илмий асосланганлигига баҳо бериш;
• Ҳар бир йўналишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини
ҳисоблаш ва шу омилларни ишнинг самарадорлигини оширишга сафарбар қилиш;
• Бизнес режанинг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий қудратини яхшиланиши, ҳар бир хўжалик субъектининг рақобатбардошлилигини оширилиши учун мавжуд ички ва ташқи имкониятларни ўрганиш;
• Моддий, меҳнат ва молиявий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланганликка баҳо бериш;
• Корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенциалига, унинг тўловга қобилиятлилигига баҳо бериш ҳамда бу натижага тезкор чора-тадбирларни қўллаш йўлларини ишлаб чиқиш;
• Хўжалик ҳисоби тамойилларига, тижорат ҳисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;
• Корхоналарда мавжуд бўлган самарадорликни ошириш йўлида уларнинг имкониятларини аниқлаш;
• Корхонанинг тижорат сирини сақлаган ҳолда унинг молиявий аҳволини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташқи инвесторларни корхона фаолиятини яхшилашга жалб қилиш;
• Корхонани бошқаришнинг энг қулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илғор ғоя ва тажрибаларни ўрганилаётган ҳодисага қўллаш йўл-йўриқларини кўрсатиб бериш, тегишли ахборотлар манбаини етказиб бериш;
• Энг тўғри ва оқилона, келгусида иш юритиш ва корхоналарни бошқариш бўйича хулосалар бериш;
• Корхоналарни ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;
• Режанинг бажарилишига объектив баҳо бериш ҳамда уни бажаришда корхоналарга боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган омиллар ва сабабларни бир-биридан ажратган ҳолда аниқлаш;
• Корхоналарнинг хўжалик фаолияти жараёнида эришиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан аниқлаш.
|
| |