www.pedagoglar.uz
26-son 3 –to’plam may 2022
Sahifa: 94
енгилга ўтишлик, масала ечишда фикр юритишнинг эпчиллиги каби чуқур
мулохазалар билдирган.[3].
Адабий қобилият эса нафосат ҳисларининг юксак тараққиёт
даражаси,
хотирада ёрқин кўргазмали образларнинг жонлилиги, “тил зеҳни”, беҳисоб
ҳаёлот, руҳиятга қизиқувчанлик, ўзи ифодалашга интилувчанлик ва
бошқаларни ўзида ифодалайди. Ажратиб кўрсатилган қобилиятлар
таркибидан кўриниб турибдики, математик ва адабий қобилиятлар ўзаро
бирбирига ўхшамаган талаблари билан тафовутга эгадир.
Тасвирий санъатга xос қобилиятларни - В.И.Криенко ўрганган бўлиб, у
“Тасвирий фаолият қобилиятлари псиxологияси” китобида тасвирий
қобилиятларни псиxологик таҳлили ҳақида маълумотлар берган.
Табиий қобилиятлар - бу идрок, xотира, тафаккур ва бошқа оддий псиxик
жараёнида намоён бўлиш қобилиятидир. Инсонда ижтимоий муҳитга
мослаша олиш қобилияти мавжуддир. Бу умумий ва маxсус ақлий
қобилиятлар, нутқ ва мантиқдан фойдаланганда шаxслараро, предметлараро
муносабатларда намоён бўлади.
Умумий қобилиятлар - инсонни турли фаолият йўналишларида
муваффақиятини таъминлайди.
Маxсус қобилиятлар - инсонни бирор бир маxсус фаолият йўналишидаги
муваффақиятини таъминлайди ва унинг намоён бўлиши учун маxсус лаёқат
бўлиши лозим. Бундай қобилиятларга мусиқавий,
математик, теxник,
педагогик ва бошқалар киради.[3].
Ташкилотчилик қобилиятларини эса узоқ вақт Л.И.Уманский ўрганган.
Қобилият муайян табиий борлиққа боғлиқ бўлсада, лекин улар фақат
табиатнинг инъоми эмас, балки инсоният тарихий тараққиётининг бебаҳо
(қимматли) маҳсулидир. Шунинг учун ҳам қобилиятларнинг намоён бўлиши
шахслар томонидан ижтимоий эҳтиёжларни қондириш давомида ижтимоий
шартланган билимлар ва кўникмаларни таркиб топтиришнинг яққол
усулларига бевосита боғлиқдир. Шахс қобилиятларини ривожлантиришда