|
26 may 2022 3-to’plam 16-bet Kichik maktabBog'liq 26-11-PBwww.pedagoglar.uz
26-son 3 –to’plam may 2022
Sahifa: 95
барқарор, турғун, касбий махсус қизиқишлар муҳим омиллар, воситалар
тариқасида хизмат қилади.[7].
Шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки Ўзбекистонда бугунги кунда
ўсмир ёшларнинг қарийб 70 % интернетдан кенг фойдаланиб келади, лекин
уларнинг қанчаси бу тармоқдан тўғри мақсадда фойдаланиши бизнинг энг
оғриқ нуқтамиз бўлиб қоляпти. Чунки дунёдаги барча бузғунчилик
ҳаракатларининг келиб чиқиш сабаблари вертуал олам орқали ёшларимизга
бузғунчи ёд ғояларни уларнинг онгига таъсир этиш орқали амалга
оширилмоқда. Бизнинг мақсадимиз уларда юқоридаги келтириб ўтилган
қобилиятлар билан бир қаторда танқидий фикрлаш қобилиятларини ҳам
шақллантириб боришимиз керак.
Ойнани ҳар икки тарафи бўлгани каби ижтимоий тармоқларда
маълумотларнинг барчаси ҳам инсон учун манфаатли бўлавермайди.
Ёшларимиз бу тизимдан фойдаланар экан ҳар бир материалларни салбий ва
ижобий томонларини чуқур тафаккур қила олиши, нима учун керақлиги,
қандай мақсадни кўзлаб веб сайтларга жойлаштирилганини онгли тарзда
фаҳмлашлари керак.
Президентимиз таъбири билан айтганда ёшларимизда мафкуравий
иммунитетни шақллантириш учун ёшларимизга таълим-тарбия жараёнида,
оилада, ОАВларда ва ахборот ҳавфсизлигига оид тарғибот-ташвиқот
ишларини олиб боришда ижтимоий тармоқларнидан фойдаланишни
чекламасдан улардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш маданиятини
шақллантириб боришимиз керак.
Билдирилган фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, қолган
барча қобилиятлар тузилиши ҳам махсус хусусиятларга эга бўлиб, ўзига хос
касбий аҳамият касб этиши билан кўп жихатдан характерлананишини мактаб
амалиётчи психологларимиз эътиборга олишлари керак бўлади.
Адабиётлар:
1.Каримов
И. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иктисодий
истикболининг асосий тамойиллари. Т:. 1995.
|
| |