|
26 may 2022 3-to’plam 16-bet Kichik maktabBog'liq 26-11-PBwww.pedagoglar.uz
26-son 3 –to’plam may 2022
Sahifa: 91
малакаларни шакллантиришда қўл келади, шахс қобилияти,
зеҳни,
ўқувчанлигини ривожлантиришга, оламни мукаммалроқ тушунишига ёрдам
беради. Қизиқиш инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, эҳтиёжни рўёбга
чиқариш манбаи вазифасини бажаради. Қизиқиш шахснинг борлиққа танлаб
муносабатда бўлишида, ўзига хос қарор қабул қилишида, ўзини ўзи назорат
эта билишида, мақсадга интилувчанлигида, юзага келган тўсиқларни
енгишида ифодаланади. Қизиқишлар шахсий ва ижтимоий, бевосита ва
билвосита, кенг ва тор, беқарор ва барқарор бўлади. Қизиқиш синчковлик,
қизиқувчанлик, билишни ўз ичига олади. Одамларни шахсий Қизиқиш
ини идора қилишга ўргатиш, бу йўналишда машқлантириш, тренинглар,
тестлардан фойдаланиш интилувчан, толиқмас хислатларни шакллантиришга
ёрдам беради.
Билим, кўникма, малакалар орттириш шу хусусиятларга боғлик бўлади,
лекин шу хусусиятларнинг ўзлари мазкур билим, кўникма, малакаларга
тааллуқли бўлмайди. Қобилиятлар билим, кўникма, малакаларни эгаллашда
намоён бўлса ҳам, билимлар ва кўникмаларни эгаллаш билан боғланиб
қолмайди. Қобилиятлар ва билимлар, қобилиятлар ва малакалар,
қобилиятлар ва кўникмалар айнан бир-бирига ўхшаш нарса эмас.
Қобилиятлар билим, малака ва кўникмаларнинг ўзида кўринмайди, балки
уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади, яъни, бошқача қилиб
айтганда, мазкур фаолият учун муҳим бўлган билимлар ва кўникмаларни
эгаллаш жараёни турли тенг шароитларда канчалик тез, чуқур, осон ва
мустаҳкам амалга оширилишида намоён бўлади. Ҳудди ана шу ўринда юзага
чиқадиган фарқлар бизга қобилиятлар ҳақида гапириш хуқуқини беради.
Ақлий истеъдод даражаси баланд болалар изланувчан, ҳар нарсага
қизиқувчи ва уйғоқ қалбли бўладилар. Қобилиятлилик шахснинг ақлфаросат,
характер, хотира ва руҳий кечинмалари билан бевосита боғлиқдир.
Психологияда қобилиятларни миқдор жиҳатдан ўлчаш муаммоси узоқ
тарихга эгадир. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида қатор
психологлар (Кеттел, Термен, Спирмен ва бошқалар) оммовий ихтисослар
|
| |