26 may 2022 3-to’plam 16-bet Kichik maktab




Download 2,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/210
Sana25.01.2024
Hajmi2,85 Mb.
#145888
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   210
Bog'liq
26-11-PB

www.pedagoglar.uz
26-son 3 –to’plam may 2022 
Sahifa: 92 
учун касб танлашни амалга ошириш зарурияти билан боғлиқ бўлган талаблар 
таъсири остида таълим олаётганларнинг қобилиятини аниклашни тақлиф 
қилиб чиқдилар. Уша пайтларда қобилиятларни ўлчаш усули сифатида ақлий 
истеъдод тестларидан фойдаланилди. 
Ақлий истеъдод тестлари мазмун жиҳатдан қатор саволлар ва 
масалалардан ташкил топгандир. Уларни ечиш муваффақияти (сарфланган 
вақтни хисобга олиб) балл ёки очколар йиғиндиси билан ҳисобланади. 
Масалан, ўн бир ёшлик болаларнинг ақлий қобилиятларини аниқлаш учун 
инглиз мактабларида қуйидагича тест қўлланган: “Петр Жеймсга қараганда 
баландроқ, Эдвард Петрдан пастроқ. Ҳаммадан кўра ким баланд? Савол 
тагига қуйидаги жавоблар ёзиб қўйилади: 1.Эдвард, 2. Жеймс, 3. Петр,” Айта 
олмайман ёки бошқача тест: қизил, яшил, кўк, хўл, сариқ. Бу ерда бола 
туркумга кирмайдиган сўзни аниқлаши керак ва хокозо.[3]. 
Болалар тестлар тўпламини бажариб бўлгандан кейин уларнинг 
натижаларини стандартлаштирилган йўл билан, яъни хар бир синалувчи 
олган очколар микдорини ҳисоблаш билан шуғулланишади. Қобилият бу 
кишининг бирор бир фаолиятга лаёқатлилиги, яроқлилиги ва бу фаолиятни 
муваффақиятли суратда амалга ошириш маҳоратидир. 
Киши ўзида муайян фаолиятга қобилият бор ёки йўқлигини сезиш ёки 
сезмаслигини билдирадиган омил таълим методикаси ҳисобланади. Таълим 
методикаси қаерда ожиз бўлса, ўша ерда қобилиятларнинг туғма эканлиги 
ҳақидаги гаплар пайдо бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, методика доим 
такомиллашиб боради, бу эса «туғма қобилиятлар» доирасини торайиб 
боришига олиб келади. Қобилиятлар ва истеъдодларни шақллантириш 
муаммоси катта ижтимоий ва давлат аҳамиятига эга бўлган масаладир. 
Дастлабки қобилиятлар ижтимоий муҳит таъсирида оилада, мактабгача 
таълим муассасаси ва мактаб таълимида босқичма-босқич ривожланиб 
боради. Психологлар ўқувчи қобилияларини диагностика қилишда 
ўқувчининг асосий етакчи фаолият хусусиятларини инобатга олиши керак 
чунки, қобилият фаолиятда намоён бўлади. 



Download 2,85 Mb.
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   210




Download 2,85 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



26 may 2022 3-to’plam 16-bet Kichik maktab

Download 2,85 Mb.
Pdf ko'rish