|
2–mavzu. Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom-ashyo aralashmasi materiallari. Reja
|
bet | 1/10 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #233834 |
Bog'liq 2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasi
2–mavzu. Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom-ashyo aralashmasi materiallari.
Reja:
Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom –ashyo materiallarining komponentlari (unsurlari) to‘g‘risida umumiy ma'lumot.
xom–ashyo aralashmasining belgilangan tarkibini hisoblash.
Хом – ашё материалларининг компонентлари (унсурлари) тўғрисида умумий маълумот. Портландцемент ишлаб чиқариш саноатида нафис туйилган хом-ашё аралашмасини куйдириш натижасида ҳосил бўладиган ним тайёр маҳсулот – клинкер ишлаб чиқариш учун аксарият ҳолларда хом ашё материал компонентлари (унсур)лари сифатида карбонатли (оҳактош, мармар, бўр ва бошқалар) ва алюмосиликатли (тупроқли жинслар, тошқоллар, ТЭС куллари), ҳамда таркибида темир бўлган созловчи (огаркалар, тошқоллар ва бошқалардан) қўшимчалардан тайёрланган сунъий хом-ашё аралашмаси ишлатилади. Шунингдек оҳактош ва турли нисбатдаги гилтупроқларнинг табиий аралашиасидан иборат бўлган мергеллардан ҳам фойдаланилади. Мергелларнинг нисбий таркиби цемент хом ашёси таркибига мос келадиган табиий аралашмалари ҳам табиатда учраб туради, бундай аралашмалар – натурал мергеллар дейилади. Цемент клинкери ишлаб чиқаришда табиий хом аше заҳираларидан тежамкорлик мақсадида фойдаланиш учун турдош корхоналар: металлургия, кимё ва бошқа саноъат корхоналарнинг чиқиндилари: масалан гранулаштирилган домна шлаки, электротермик усулда фосфор ишлаб чиқариш саноатининг гранулаштирилган ва кристалл шлаки, нефелин шлаки, иссиқлик электр станцияларининг кумир кули, рангли металлар ишлаб чиқариш саноати шлаклари ва бошқалар ҳам цемент хом-ашё аралашмасининг унсурлари сифатида кенг ишлатилади. Портландцемент хом – ашё аралашмаси таркибининг 76...80 % қисмини одатда карбонатли компонент (жинс, унсур)лар ташкил қилади. Шунинг учун бу компонент (унсур) ларнинг табиий – кимёвий хоссалари цемент ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб чиқариш ускуналарини танлашда ҳал қилувчи омил сифатида ҳисобга олинади.
|
| |