|
2–mavzu. Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom-ashyo aralashmasi materiallari. Reja
|
bet | 2/10 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #233834 |
Bog'liq 2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasiКарбонатли жинслар. Оҳактош.
Оҳактош ва мелнинг таркиби, асосан кальций карбонат (СаСО3) тузидан ташкил топган [1,2]. Уларнинг таркибида оз миқдорда магний карбонат MgCO3 тузи ҳам бўлади. СаСО3 – Кальций карбонати табиатда кенг тарқалган минераллар сирасига киради. Барча геологик тузилмаларда пайдо бўлган кальций карбонатлари портландцемент ишлаб чиқариш учун яроқли ҳисобланади. Бўлардан оҳактош шпати (кальцит) ва арагонит оҳактошнинг нисбатан соф шаклидаги бирикмаларидан ҳисобланади. Оҳактош шпати гексагональ ва арагонит ромбик кристал таркибга эга. Оҳактош шпатининг зичлиги 2.7 га, арагонитнинг зичлиги эса 2.95 т/м3 га тенг. Мармартош оҳактош шпатининг макрозарра-чали турларидан ҳисобланади, бироқ мармартошдан цемент ишлаб чиқаришда фойдалниш самарасиз ҳисобланади. Оҳактош ва бўр оҳактош шпатининг табиатда кенг тарқалган ва мармарга кўпроқ ўхшаб кетадиган турларидан ҳисобланади. Оҳактош асосан майдазарра-чали кристал таркибдаги тузилишга эга. Оҳактошнинг қаттиқлиги кўрсатгичи унинг геолигик ёши билан белгиланади. Геологик тузилма қанча кўҳна бўлса у шунча қаттиқ бўлади. Оҳактошнинг қаттиқлиги кўрсатгичи Маоснинг қаттиқлик шкаласи бўйича 1.8 дан 3.0 га тенг, зичлиги эса 2.6...2.8 т/м3 га тенг.Оҳактошнинг нисбатан соф турлари оқ рангли бўлади. Оҳактош таркибида аксарият ҳолларда оз миқдордаги темир оксиди (Fe2O3), кремнезем - кремний оксиди (SiO2), доломит ва гилтупроқ - альюминий оксиди (Al2O3) лари аралашмасидан иборат бўлган чиқиндиларга эга бўлган кальцит чўкинди ҳолида пайдо бўлган жинслардан иборатдир. Оҳактошларнинг ранги улар таркибидаги чиқинди-ларнинг миқдорига қараб оқ рангдан кулранг тусгача, ҳаттоки қора рангли ҳам бўлиши мумкин.
Бўр. Бўр геология нуқтаи назаридан бўр даврида пайдо бўлган нисбатан ёш бўлган, яширин кристалланган (пелитоморф) заррачали чўкинди ҳолида пайдо бўлган жинс бўлиб, оҳактошларнинг оқ рангдаги суст қовушган турларига киради. Асосан микрокристалли кукунсимон кальцит ва оҳакли майда органик қолдиқлардан ташкил топган. Оҳактошга нисбатан бўр ер таркибидаги анча бўш тузилишга эга бўлиб, уни табиат томонидан ҳўл усулда цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом-ашё сифатида эътироф қилиш мумкин. Бўр бурғилаш ва портлатиш ишларисиз қазиб олинади ва у махсус майдалагичларда майдаланмайди. Шу сабабли бўр асосида ишлаб чиқарилган цементнинг таннархи анча арзон бўлади. Одатда бўр таркибининг 98...99 % қисми кальций карбонатидан ва 1...2 % - и SiO2, Al2O3 ва MgCO3 лардан иборат бўлади.
Таркибидаги СаСО3 ёки СаО миқдорига нисбатан таснифланган карбонат-тупроқли жинсларнинг шартли таснифи 2.1- жадвалда келтирилади.
|
| |