|
2–mavzu. Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom-ashyo aralashmasi materiallari. Reja
|
bet | 5/10 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #233834 |
Bog'liq 2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasi2.1.4. Саноат чиқиндилари. Республикамизда кундан-кунга ривожланиб бораётган техника таққиёти кенг кўламли қурилиш ишларини олиб боришни тақозо қилади. Кенг кўламли қурилиш ишларини олиб бориш учун кўп миқдорда цемент сарфланади. Цемент ишлаб чиқариш учун ўз навбатида кўп миқдорда ер қаърининг табиий бойликлар оҳактош ва тупроқли жинслар сарфланади. Масалан тупроқли жинслар аксарият ҳолларда деҳқончилик қилинадиган унумдор ерлардан қазиб олинади. Табиийки техника таққиётини ривожланиб бориши ўз навбатида оана табиат ва ер қаърининг табиий бойликлардан самарали ва тежамкорона фойдаланишни талаб қилади. Шу мақсадида республикамиз ва ҳорижий олимлар томонидан цемент хом – ашёси аралашмаси тайёрлаш учун сарфланадиган табиий компонентлар оҳактош ва тупроқларни қисман саноат чиқиндилари билан алмаштириш мумкинлини илмий асослари яратилган. Россия ва бошқа давлатларининг цемент ишлаб чиқариш корхоналарида цемент клинкери хом–ашё аралашмасини тайёрлаш учун табиий компонентлар (материаллар)нинг маълум бир қисмини металлургия, кимё ва бошқа саноъат корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар: масалан гранулаштирилган домна шлаки, электротермик усулда фосфор ишлаб чиқариш саноатининг гранулаштирилган ва кристаллашган шлаги, нефелин шлами, иссиқлик электр станцияларининг кумир кули, рангли металлар ишлаб чиқариш саноати шлаклари ва бошқалардан билан кенг фойдаланиб келинмоқда. Цемент клинкери ва цемент ишлаб чиқариш жараёнида турдош корхоналарнинг чиқиндиларидан кенг фойдаланиш табиий хом-ашё заҳираларидан тежамкорона фойдаланиш имкониятини беради. Гранулаштирилган домна шлакининг шишасимон ва кристалл брикмалари орасида тақсимланган кальций оксиди СаО тахминан 50 % ни ташкил қилади. Нефелин шламининг асосий қисми икки кальцийли силикатлар (2СаО•SiO2)- белитдан иборатдир. Электротермик усулда фосфор ишлаб чиқариш ва металлургия саноатининг гранулаштирилган гранулаштирилган домна шлакларидан, иссиқлик энергетика саноатининг асосий ёнилғиси кўмирни ёниши натижасида ҳосил бўладиган кўмир кули шлаги (золо-шлаклар)дан цемент ишлаб чиқариш саноатида клинкер туйиш жараёнида фаол суний қўшимча сифатида кенг фойдаланилади. Бу шлаклардан цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиш цемент ишлаб чиқариш саноатининг ним тайёр маҳсулоти бўлган клинкерни анча тежаш имкониятини яратади. Республикамизнинг кимё саноати корхоналари фаолиятида ҳам кўпдан-кўп турли кўринишдаги саноат чиқиндилари ҳосил бўлади. Булардан Олмалиқ кимё заводи фаолиятида содир бўладиган чиқиндилардан фосфогипсни мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу чиқиндининг заҳираси бир неча ўн миллион тоннадан ошиб кетган. Бу чиқиндилардан саноат миқёсида фойдаланиш мумкинлигининг илмий асослари республикамиз олимлари томонидан яратилган. Бироқ бу чиқиндилардан саноат миқёсида фойдаланиш ҳали ҳанузгача йўлга қўйилмаган. Фосфогипс чиқиндисидан саноат миқёсида кенг фойдаланига тўсқинлик қилувчи омиллардан бири унинг намлигидир. Фосфогипс ишлаб чиқариш жараёнида анча катта намликда ҳосил бўлади, унинг намлиги 12... 20 % - ни ташкил қилади. Фосфогипсдан цемент ишлаб чиқариш саноатида кенг фойдаланиш учун, у қуритилиши ёки брикетланиши лозим. Бунинг учун қўшимча қуритиш ва брикетлаш ускуналари қуриш талаб қилинади.
|
| |