• 2.1.3. Созловчи қўшилмалар.
  • 2–mavzu. Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom-ashyo aralashmasi materiallari. Reja




    Download 1,06 Mb.
    bet4/10
    Sana14.05.2024
    Hajmi1,06 Mb.
    #233834
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasi

    2.1.2. Алюмосиликатли тупроқли жинслар. Тупроқ ва гилтупроқлар: Тупроқ ва гилтупроқларни асосий таркибий қисмини алюмосиликатлар:
    каолинит (А12O3•2SiO2•2Н2О),
    монтмориллонит (Аl2О3•4SiO2•nН2О),
    галлуазит (Аl2О3•2SiO2•4Н2О),
    иллит K2O•2Аl2О3•2SiO2•nН2О ва бошқалар каби қаттиқ сувли эритмалардан иборат бўлади. Тупроқли минераллар асосини одатда заррачаларини ўлчами 0.001 мм-дан кичик бўладиган нафис унсурлардан иборат бўладиган жинслар ташкил этади.
    Тупроқли жинсларнинг асосий хоссаларидан бири уларнинг қовушқоқлигидир.
    Тупроқли жинсларнинг асосий турлари:
    а) Тупроқ – сув билан қориштирилганида юмшоқ хамир тусига кирадиган ва ишлов берилганида турли шаклага кира оладиган, ҳамда қотганидан кейин ўша шаклини сақлаб қолиш қобилиятига эга бўлган, асосан чўкинди ҳолида пайдо бўлган майин тоғ жинслардан иборат жинслар тупроқлар дейилади. Тупроқ таркибининг камида 50 % дан ортиқ қисми 0.01 мм-дан майин бўлган, жумладан уларнинг 25...30 % дан ортиғи 0.001 мм-дан майин бўлган заррачалардан иборат.
    б) Соф тупроқ – тупроқдан дағалроқ бўлиб, унинг таркибининг 30...40 %, 0.01 мм-ли заррачалар, жумладан 10...30 %, 0.001 мм-дан майин бўлган заррачалардан иборат бўлади.
    в) Алеврит, тупроқли сланецлар ҳам цемент саноатида баъзи бир заводларида ишлатилади.
    2.1.3. Созловчи қўшилмалар. Цемент хом-ашё аралашмаси таркибидаги темир, алюминий ва кремний оксидларини ҳисобланган миқдори созлаш мақсадида таркибида кўп миқдорда темир, алюминий ва кремний оксидлари мавжуд бўлган темиртош, алюминатли ва силикатли созловчи қўшимча моддалар қўшиш йўли билан созланади. Бунда экспресс усулда созлаш асосан силикатли ва алюминатли модулларининг кўрсатгичлари асосида амалга оширилади. Баъзи бир ҳолларда цемент клинкери хом ашёси таркибидаги (SiO2 - миқдорини ошириш учун) қум ва трепел, (Аl2О3 - миқдорини ошириш учун) боксит ва (Fe2О3 миқдорини ошириш учун) колчеданли огаркалар, темир рудаси, темир кукуни ёки колошник кукуни каби материаллар ҳисобланган (жуда ҳам кам) миқдорда созлвчи қўшимча сифатида қўшилади. Республикамизнинг цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг деярли барчасида фойдаланиладиган карбонатли ва тупроқли компонентлари таркибида клинкер минералларини ҳосил қилиш учун лозим бўлаган асосий оксидлар СаО, SiO2, Аl2О3 миқдори жиҳатидан, клинкер хом ашёси аралашмаси таркибини созлаш имкониятини кенг кўламда таъминлайди. Бироқ хом – ашё аралашмаси таркибидаги Fe2О3 - миқдорини ошириш учун аксарият ҳолларда темирдош созловчи қўшимча сифатида Самарқанд кимё заводида сульфаткислота ишлаб чиқариш жараёнида кукун шаклида ҳосил бўладиган темир оксидига бой бўлган пирит огаркалари, Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон металлургия комбинати ҳиссадорлик ишлаб чиқариш жамиятида (ҲИЧЖ) юқори ҳароратли тоблаш (прокатлаш) жараёнида темир юзида ҳосил бўладиган оксидли парда (окалина) лар ва шу корхонанинг чанг ушлаб қолиш тизимида ушлаб қолинадиган темир занги кукунлари, ҳамда Олмалиқ тоғ – металлургия комбинатларининг шлакларидан темирдош созловчи қўшимча сифатида кенг миқёсда фойдаланилади.

    Download 1,06 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 1,06 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    2–mavzu. Sement ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom-ashyo aralashmasi materiallari. Reja

    Download 1,06 Mb.