|
Уч унсурли (компонентли) хом-ашё аралашма таркибини ҳисоблаш
|
bet | 9/10 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #233834 |
Bog'liq 2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasiУч унсурли (компонентли) хом-ашё аралашма таркибини ҳисоблаш.
1-Вариант. ТК ва n асосида ҳисоблаш. Асосий унсурлар асосида дастлабки ҳисоблаш натижасида аниқланган икки унсурли хом-ашё аралашмаси таркиби учун ҳисобланган силикат модули миқдорини кўтариш ёки пастириш лозимлиги мақсадга мувофиқлиги аниқланади. Шу ҳисоблаш асосида силикат модулини миқдорини кўтариш ёки пасайтириш имконини берадиган созловчи қўшимча учинчи унсур (компонент) миқдори аниқланади.
Ҳисоблаш учун унсурларнинг оғирлик нисбати 1 : 2 : 3 = х : у : 1 да белгиланади. Ҳисоблаш қуйидаги формулалар асосида амалга оширилади:
бунда:
Хом –ашё аралашмаси таркибидаги % - лар ҳисобидаги ҳар бир унсур (компонент) улиши (миқдори) қуйидаги формулалар асосида аниқланади:
Хом – ашё аралашмаси таркибидаги бошқа оксидлар миқдори ҳам шу тариқа аниқланади.
Хом – ашё аралашмаси таркибини ҳисоблаб бўлгандан кейин ТК, n ва р – ларнинг миқдорини ҳисоблаш лозим. ТК ва n – ларнинг ҳисоблаш натижасида аниқланган миқдори белгиланган миқдор кўрсаткичи билан мос келса, демак ҳисоб тўғри бажарилган.
2-Вариант. ТК ва р асосида ҳисоблаш. Бу вариант ҳисобида ҳам, 1- вариантда қўлланилган 2.9, 2.10 ва 2.11 - ҳисоблаш формулаларидан ўзгаришсиз фойдаланилади. 2.12 – ҳисоблаш формуласи ўрнида қуйидаги иборадан фойдаланилади.
Тўрт унсурли (компонентли) хом-ашё аралашмасини ҳисоблаш. Ҳисоблаш учун унсурларнинг оғирлик нисбати 1 : 2 : 3 : 4 = х : у : z :1 да белгиланади.
Хом – ашё аралашмаси таркибидаги %-лар ҳисобидаги ҳар бир унсур (компонент) улиши (миқдори) қуйидаги формулалар асосида аниқланади:
Хом – ашё аралашмаси таркибидаги бошқа оксидлар миқдори ҳам шу тариқа аниқланади.
2.2.2. Хом-ашё аралашмаси таркибини ТК ва модуллар асосида, қаттиқ ёқилғи кули таъсирини ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаш. Асосий технологик ёқилиғи сифатида қаттиқ ёқилғидан фойдаланиб портландцемент клинкерини куйдириш жараёнида иштрок этувчи ёқилғи кули миқдори қуйидаги формула билан аниқланади.
бунда: Q- бир кг клинкер куйдириш учун сарфланадиган қуруқ ёқилғи харажатининг нисбий харажати; АТ–қаттиқ ёқилғи таркибидаги кул миқдори (ёки кулдорлиги), %; φ - ёқилиғи кулининг жами миқдоридан куйдириладиган материалга қўнадиган миқдорини ифодалайди, шахтали ва 100 м узун бўлган айланма печлар учун φ=100 % ни ташкил қилади.
Клинкер куйдириш жараёнида қаттиқ ёнилини ёниши натижасида ҳосил бўлиб материлга қўнадиган ва унга қўшилиб кетадиган кул таркибидаги СаО миқдорини куйдирилаётган клинкер таркибидаги СаО миқдори бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади.
Клинкер куйдириш жараёнида қаттиқ ёнилини ёниши натижасида ҳосил бўлиб материлга қўнадиган ва унга қўшилиб кетадиган кул таркибидаги SiO2, A12O3 ва Fe2O3 ларнинг миқдорини куйдирилаётган клинкер таркибидаги SiO2, A12O3 ва Fe2O3 ларнинг миқдори, q2, q3 ва q4 лар ҳам шу тариқа ҳисобланади. q1, q2, q3 ва q4 –лар йиғиндисининг ўртача қийматидан куйдириш жараёнида иштрок этётган ялпи кул миқдори аниқланади.
Ёқилғи кулини таъсирини ҳисобга олган ҳолда хом-ашё аралашма таркибини ҳисоблаш жараёнида ёқилғи кули қўшимча унсир сифатида эътироф қилиниб ҳисобга олинади. Шунинг учун уч унсурли (компонентли) хом-ашё аралашмасини ҳисоблашда (2.15.) формуладан ўзгартиришсиз ва бир оз ўзгартириш киритилган (2.16.) формуладан фойдаланилади. Қиздирилган хом-ашё аралашмаси учун унсурларнинг умумий миқдори x+y+z+q = 100 % сифатида эътироф этилади ва a1, b1, c1, a2, b2 ва c2 лар тўрт унсурли (компонентли) хом-ашё аралашмаси таркибини ҳисоблашда фойдаланилган 2.16 формула асосида амалга оширилади. 2.16. формула асосида ҳисобланган бошқа ёрдамчи бирликлар қуйидаги формула асосида аниқланади.
Шундан кейин хом-аралашмаси таркибидаги ҳар бир унсур (компонент) нинг улуши аниқланади.
Хом-ашё аралашмаси таркибини ҳисоблаб бўлингандан кейин, унинг минералогик таркибини ҳисоблаш лозим. Бунинг учун куйдириладиган клинкер таркибидаги асосий оксидлар йиғиндиси 100 % га тенг, яъни (СаО + SiO2 + A12O3+ Fe2O3=100 %), деб эътироф қилинади. Куйдириладиган клинкерни ҳисобланган минералогик таркиби қуйидаги формулалардан фойдаланиб ҳисобланади.
|
| |