• Тўйинганлик коэффициенти
  • Силикатли модул (n).
  • Алюминатли модул (р).
  • Тўйинганлик коэффициенти ва модуллар




    Download 1,06 Mb.
    bet7/10
    Sana14.05.2024
    Hajmi1,06 Mb.
    #233834
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasi
    Ochilova Fanlarning falsafiy masalasi, O\'zbekov Daler Oybek o\'g\'li, 9781529035650, “ALGORITMLARNI TASVIRLASH USULLARI” MAVZUSIDAGI, 2 5197692314071335938, Umumiy o’rta ta’lim maktablarida informatik ta\'limi jarayonida innovasiyalar0298, Diplom 111, Nazorat ishi, Kiberxavfsizlik asoslari, Адабиётлар яратишга куйилган талаблар, Sanoat, 3-dedline (2), Жансая Кустанбаева (бюджет есаби) , Taxdid mustaqil ish taqdimot, 1 amaliy (1)
    Тўйинганлик коэффициенти ва модуллар: Тўйинганлик коэффициенти ва модулларнинг бирликлари амалда кулсиз ёнилғидан фойдаланилганда хом-ашё аралашмаси ва клинкер учун ўзаро тенг натижаларни кўрсатади.
    Тўйинганлик коэффициенти. Хом ашё аралашмаси таркибидаги алюминий оксиди -Al2O3, темир оксиди - Fe2O3 ва сульфат кислотаси ангидрид -SО3 ларини С3А, С4АF ва СаSО4 гача тўйинтирлгандан ортиб қолган кальций оксиди - (СаО) миқдорини, кремний оксиди -SiO2 ни С3S гача тўйинтириш учун лозим бўлган кальций оксиди – (СаО) миқдорига бўладиган нисбати тўйинганлик коэффициенти (ТК) дейилади. Клинкер куйдириш жараёнида маълум миқдорда эркин ҳолда қоладиган кальций оксиди - СаО ва кремний оксиди SiO2 миқдорларини ҳисобга олган ҳолда туйинганлик коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
    2.1.
    Силикатли модул (n). Клинкер хом-ашёси ва клинкер таркибидаги кремний икки оксидининг алюминий уч оксиди билан темир уч оксиди йиғиндисига бўлган, фоизлардаги нисбатни ифодалайди. Силикатли модул (n) – рус тилида чоп этилган адабиётларда кремнезёмистий модул ибораси билан талқин қилинади. Силикатли модул (n) – қуйидаги формула билан ҳисобланади:
    2.2. ,
    Алюминатли модул (р). Клинкер хом-ашёси ва клинкер таркибидаги алюминий уч оксидининг темир уч оксидини фоизлардаги нисбатини ифодалайди. Алюминатли модул (р) – рус тилида чоп этилган адабиётларда глинозёмистий модул ибораси билан талқин қилинади. Алюминатли модул (n) – қуйидаги формула билан ҳисобланади:

    Хом ашё аралашмаси тўйинганлик коэффициентини ҳисоблашда анча қулайроқ ва соддароқ бўлган формуладан ҳам фойдаланиш мумкин.

    Одатда хом-ашё аралашмаси таркибини ҳисоблашда ТК, n ва р –ларнинг белгиланган миқдори ҳисобга олинади. Хом-ашё аралашмаси тайёрлашда ишлатиладиган унсурлар сони белгиланган модули таснифлар сони бир миқдорга кўп бўлиши лозим. Шунинг учун (ҳисоблаш учун қабул қилинган барча модуллар: ТК, n ва р - ларга мутаносибликда) қатъий белгилаган таркибдаги клинкерни ишлаб чиқариш учун тўрт унсурли хом-ашё аралашмаси тайёрлаш лозим. Аксарият ҳолларда уч унсурли хом – ашё аралашмаси ишлатилади. Бу вазиятда модулларнинг икки параметри ТК ва n ёки ТК ва р – ларнинг миқдори ҳисобга олинади.
    Қумланганроқ хом-ашё унсурларидан фойдаланиб хом-ашё аралашмаси тайёрланадиган бўлса ТК ва n - лардан фойдаланиш, агар нисбатан тозароқ таркибдаги оҳактош ва тупроқлардан фойдаланиладиган бўлса ТК ва р –лардан фойдаланиш тавсия қилинади. Цемент клинкери хом – ашё аралашмаси ўта тоза ва соф таркибли оҳактош ва тупроқлардан тайёрланадиган ҳолларда хом-ашё аралашмаси таркибини ҳисоблаш учун нисбатан соддароқ, яъни оҳактош титри ва Fe2O3 миқдори билан созлаш усулдан фойдаланиш тавсия этилади.
    Қаттиқ ёнилғидан, ҳамда икки томонлама хом-ашё билан таъминлаш схемасидан фойдаланилиб портландцемент клинкери куйдириш учун хом-ашё аралашмаси таркиби ҳисоблашда қаттиқ ёнилиғи ёниши жараёнида ажраб матерал устига қўнадиган кул таркиби ёки печнинг иссиқ қисмидан пуркаладиган компонент таркиби ҳам ҳисобга олиниши лозим.
    Портландцемент хом-ашёси аралашмаси таркибини ҳисоблаш жараёнида қуйидаги 2.3-жадвалида келтирилади ва бунда умум амалиётда қабул қилинган қисқартирилган белгилардан фойдаланилади. Портландцемент хом-ашёси аралашмаси таркибини ҳисоблаш жараёнида бажариладиган барча ҳисоблар 0.01 % аниқликда амалга оширилиши лозим.


    Download 1,06 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 1,06 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тўйинганлик коэффициенти ва модуллар

    Download 1,06 Mb.