Хом – ашё аралашмасининг белгиланган таркибини ҳисоблаш




Download 1,06 Mb.
bet6/10
Sana14.05.2024
Hajmi1,06 Mb.
#233834
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2–mavzu Sement ishlab chiqarilishda foydalaniladigan xom ashyo aralashmasi
Ochilova Fanlarning falsafiy masalasi, O\'zbekov Daler Oybek o\'g\'li, 9781529035650, “ALGORITMLARNI TASVIRLASH USULLARI” MAVZUSIDAGI, 2 5197692314071335938, Umumiy o’rta ta’lim maktablarida informatik ta\'limi jarayonida innovasiyalar0298, Diplom 111, Nazorat ishi, Kiberxavfsizlik asoslari, Адабиётлар яратишга куйилган талаблар, Sanoat, 3-dedline (2), Жансая Кустанбаева (бюджет есаби) , Taxdid mustaqil ish taqdimot, 1 amaliy (1)
2.2. Хом – ашё аралашмасининг белгиланган таркибини ҳисоблаш. Портландцементнинг асосий қурилиш – техник хусусиятлари унинг сиқишдаги ва эгишдаги мустаҳкамлиги билан белгиланади. Портландцементнинг сиқишдаги ва эгишдаги мустаҳкамлиги портландцемент клинкерининг минералогик таркибига боғлиқ бўлиб, у клинкер таркибидаги уч ва икки калцийли силикатлар, уч кальцийли алюминат ва тўрт кальцийли алюмоферритлар миқдори билан белгиланади.
Портландцементнинг мустаҳкамлиги (ёки фаоллиги) ва клинкернинг минералогик таркиби Давлат стандартлари (меъёрлари) нинг (ДСТ 31108-2003) талаблари билан тартибга солинади. Белгиланган минералогик таркибдаги клинкер ишлаб чиқариш учун тайёрланадиган хом – ашё аралашмаси кимёвий таркиби хом – ашё материал (унсур) лари кимёвий таркиби таҳлили асосида қуйдаги оксидлар: SiO2, Al2O3, Fe2O3, СаО, МgО, R2O, SО3 ва қиздиришда вазн йўқотиш (ҚВЙ) ва модуллар асосида фоиз (%) - ларда ҳисоб-ланади. Ҳисоблаш натижасида хом-ашё аралашмасини тайёрлаш жараёнида, хом-ашё аралашмасининг оғирлигига нисбатан мутаносибликда хом-ашё унсурларининг нисбий миқдорини аниқлаш имконияти яратилади. Хом – ашё аралашмаси таркибида FeO ва МnО мавжуд бўлса уларнинг миқдори FeO учун 1.1114 ва МnО учун 1.1127 коэффициентларини қўллаш йўли билан Fe2O3 миқдорига қўшилади. ТiО2 ва Р2O5 миқдорлари Al2O3 нинг миқдорида ҳисобга олинади. Бажариладиган ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш жараёнида қулайликни таъминлаш мақсадида кимёвий таҳлил натижасида аниқланган оксидлар миқдорининг йиғиндиси 100 % келтирилади. Бунда таҳлил жараёнида йўл қўйилган ноаниқликлар натижасида йиғинди 100 % дан ошиб кетган ҳолда, 100 % амалда чиққан йиғинди миқдорига бўлиш натижасида ҳосил бўлган коэффициент ҳар бир оксид миқдорига кўпайтирилиб чиқилади, агар йиғинди 100 % кам бўлган ҳолда қўшимча бошқа оксидлар миқдори киритилиб йиғиндининг умумий қиймати 100 % гача етказилади. Хом – ашё аралашмаси материали унсурлари таркибига кирадиган ва умумий миқдори 1 % дан ошмайдиган, эрийдиган шпат, дала шпати, фторли брикмалар, фосфо – ва фторгипслар, гипс ва бошқалар одатга кўра хом – ашё аралашмаси таркибини ҳисоблаш жараёнида эътиборга олинмайди.
Клинкернинг кимёвий – минерал таркиби, одатда клинкернинг асосий минераллари миқдорини ҳисоблаш асосида, ёки хом – ашё аралашмасининг тўйинганлик коэффициенти - (ТК), силикатли - (n) ва алюминатли - (р) модулларини ҳисоблаш асосида амалга оширилади.

Download 1,06 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Download 1,06 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Хом – ашё аралашмасининг белгиланган таркибини ҳисоблаш

Download 1,06 Mb.