PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/344
Sana07.12.2023
Hajmi3,37 Mb.
#113345
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   344
Bog'liq
Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil

PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021 
22 
Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш инсонпарварлик тамойиллари асосида ташкил 
этиладиган шахсга йўналтирилган ўқув-билув жараёнининг муҳим вазифаларидан биридир. 
Ўқувчиларга турли соҳадаги билимлар ва миллий-маънавий қадриятлар тақдим этилади ҳамда улар 
ёрдамида ўқитувчилар ўқувчиларни фикрлашга ундайдилар. Мазкур билимларни ўқувчиларнинг 
ўзлари излаб топишлари, уларнинг мазмун-моҳиятини англашлари, ўз фаолиятига сингдиришлари, 
уларни бир-биридан ажрата олишлари лозим. Шундагина нуқтаи назарлар каби дунёқараш ҳам 
ойдинлашади ва ҳар бир ўқувчининг ўзига хос бўлган илмий дунёқараши таркиб топади. Ҳар қандай 
илмий дунёқараш билимларнинг мазмун-моҳиятини англаш натижасида вужудга келади.
Шахсга йўналтирилган таълим жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш учун, 
уларнинг интеллектуал фаолиятлари ва ўзларигагина хос бўлган шахсий сифатларини таркиб 
топтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Ўқувчиларда муайян илмий, эстетик нуқтаи назарлар, маънавий 
тамойиллар тизими, меъёрлар ва қатъиятлар, ҳаётий қадриятлар, мақсадлар ва уларга эришиш 
йўллари, ҳаётий ҳаракатларни амалга ошириш йўллари ўргатилиши лозим. Илмий дунёқараш 
ўқувчининг моддий оламга нисбатан объектив муносабатда бўлишини таъминлайди. Улар 
кишиларнинг кичик гуруҳлари ва жамият аъзолари орасидаги ҳамкорлик ва алоқадорлик шаклларини 
ўзлаштирадилар.
Ўқувчи ўзининг илмий дунёқараши ёрдамида бутун олам, табиат ва жамиятни кўра олади ва 
идрок этади. Ўқувчиларнинг инсон ва жамият, ундаги ижтимоий муносабатлар, жамият аъзолари 
амал қиладиган қадриятларни тушуниши, мазкур жамиятда ўз ўрнини англаши илмий 
дунёқарашининг кенглигига боғлиқдир. Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришда таълим 
жараёни билан бир қаторда, уларни ўраб турган муҳит ва оила муҳим ўрин эгаллайди. Алоҳида 
илмий нуқтаи назарларнинг ифодачиси сифатида нафақат биргина ўқувчи балки ўқувчилар гуруҳи 
намоён бўлиши мумкин. Шу билан бир қаторда, алоҳида бир ўқувчининг дунёқараши 
бошқалариникидан кескин фарқ қилиши мумкин. Бироқ, уларнинг барчасида умумий жиҳатлар 
мавжуд бўлади. Шу тариқа дунёқарашга асосланган нуқтаи назарнинг муҳим жиҳатларидан яна бири, 
унинг объективлигидир.
Ўқувчининг дунёқараши алоҳида-алоҳида блокларнинг уйғунлашувидан таркиб топади. 
Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш учун ўқув-билув жараёнида муайян назарий 
билимлар билан бир қаторда, у яшаб турган жамият ва табиатнинг мавжуд ҳолати, ундаги муаммолар 
ва ечимлар, ўқувчиларнинг шахс сифатида мазкур жамиятда тутган ўринлари ҳақида ҳам изчил 
маълумотлар бериш талаб этилади. Ўқувчи шахсига йўналтирилган ўқув-билув жараёнини мақсадга 
мувофиқ тарзда ташкил этиш ва уни самарали бошқариш натижасида, уларда изчил тарзда таркиб 
топган нуқтаи назарлар вужудга келади. Ўқувчиларни босқичма-босқич, мақсадли тарзда назарий 
билимларни эгаллашга йўналтириш натижасида, уларда табиат ва жамият билан онгли ҳамкорлик 
қилиш кўникмалари вужудга келади.
Моддий оламга нисбатан яхлит тарзда таркиб топган нуқтаи назарлар тизими, бу тизимда 
инсоннинг тутган ўрни ва моҳияти унинг дунёқарашини ифодалайди. У илм-фан ютуқларини 
эгаллаш, ижтимоий онгнинг турли шаклларини ўзлаштириш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, 
халқнинг ижтимоий тажрибасини эгаллаш воситасида таркиб топади. Ўқувчи ўзининг хулқ-атворини 
аниқлаши учун жамиятда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг ҳаракатини билиши, уларнинг 
оқибатлари ва йўналишларини кўра олиши, ўзининг дунёқарашига асосланган ҳолда мазкур жараёнда 
тутадиган ўрнини билиши муҳимдир. 
И.С.Кон ўқувчиларнинг дунёқарашларини уларда аниқ нуқтаи назарларнинг мавжудлиги билан 
боғлаган ҳолда талқин этади. Айниқса ўқувчи ўз касбий фаолияти соҳасини аниқлаш вақтида бу 
нарса яққол кўринади. Ундаги қатъий нуқтаи назарлар маънавий жиҳатдан ўз-ўзини англаш 
кўникмасининг 
шаклланишига 
кўмаклашади. 
Ўқувчилар 
ўз 
нуқтаи 
назарларини 
ойдинлаштиришларида дунёқараш аниқлаштирувчи ҳамда йўналтирувчи кучга эга. Инсоннинг 
объектив борлиққа нисбатан муносабатлари бу жараёнда мақсадлар ва вазифаларнинг қўйилиши 
натижасида уларнинг дунёқарашида муайян сифат ўзгаришлар вужудга келади. Ўқувчилар ўз 
дунёқарашини белгиловчи нуқтаи назарларни англашлари натижасида ривожланиш имкониятига эга 
бўладилар. Бу жараёнда ўқувчиларнинг шахсий ҳамда ижтимоий қизиқишлари, манфаатлари уйғун 
тарзда намоён бўлади ва уларда муайян фаолиятга нисбатан қизиқиш вужудга келади. Улар амалий 
фаолиятлари моҳиятини англай бошлайдилар.
Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашлари уйғунлашганлик характерига эга. Шу тариқа 
ўқувчиларнинг илмий дунёқарашлари заминида уларнинг нуқтаи назарлари, танловлари, ўзига 
хосликлари, етакчи имкониятлари, онглилик даражалари, баҳоловчи муносабатлари, объектив 
https://buxdu.uz



Download 3,37 Mb.
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   344




Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish