• Калит сўзлар
  • Ключевые слова
  • PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021




    Download 3,37 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet24/344
    Sana07.12.2023
    Hajmi3,37 Mb.
    #113345
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   344
    Bog'liq
    Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil

    PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021 
    20 
    Азиза МИРЗАРАҲИМОВА 
    Термиз давлат университети ўқитувчиси 
     
    ЎҚУВЧИЛАРДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ПЕДАГОГИК 
    МУАММО СИФАТИДА 
    Мақолада ҳар қандай фаолият шахснинг ўз олдига қўйган мақсади билан боғлиқ ҳолда вужудга 
    келади ва унинг ҳаракатлари ушбу мақсад доирасида амалга оширилади, мазкур мақсадга эришиш 
    натижаси сифатида намоён бўлиши хусусида фикр юритилган. Моддий борлиқдаги 
    етишмовчиликларнинг англаниши натижасида шахс ўз олдига муайян мақсад қўяди. Шу маънода биз 
    ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришга асос бўладиган нуқтаи назарларни назарий 
    жиҳатдан таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.
    Калит сўзлар: ўқувчи, дунёқараш, ўқитувчи, фаолият, субъект, таълим. 
    В статье высказана мысль о том, что любая деятельность возникает в связи с целью, которую 
    ставит перед собой человек, и что его действия осуществляются в рамках этой цели, проявляются 
    как результат достижения этой цели. В результате осознания недостатков материальных благ, 
    человек ставит перед собой определенную цель. В этом смысле автор попытался теоретически 
    проанализировать точки зрения, лежащие в основе формирования научного мировоззрения
    учащихся.
    Ключевые слова: ученик, мировоззрение, учитель, деятельность, предмет, образование. 
    The article suggests that any activity arises in connection with the goal that a person sets for himself, 
    and that his actions are carried out within the framework of this goal, are manifested as a result of achieving 
    this goal. As a result of realizing the shortcomings of material goods, a person sets a certain goal for 
    himself. In this sense, we will try to theoretically analyze the points of view underlying the formation of a 
    scientific worldview among students.
    Keywords: student, worldview, teacher, activity, subject, education. 
     
    Инсоннинг ўзига хослиги унинг ижтимоий фаолиятида намоён бўлади. Чунки фақат инсонгина 
    фикрлаш ва онгли фаолият кўрсатиш лаёқатига эга. Агар инсон фикрлашдан тўхтаса, унда муайян 
    мақсад ва ўз фаолиятини назорат қилиш имконияти йўқолади. У ўз фаолиятини онги ва ихтиёрига 
    кўра амалга оширади. Ҳар қандай инсон ўз фаолиятининг субъекти ҳисобланади. Чунки у ўз онги, 
    эрки асосида тўлақонли фаолиятни бажаришга қодир бўлади. Ҳар бир инсоннинг ўзлиги унинг 
    шахсий нуқтаи назарида акс этади.
    Е.В.Коротаеванинг 
    таъкидлашича, 
    ўқувчилар 
    ҳамда 
    ўқитувчиларнинг 
    субъектив 
    муносабатларини ўзаро тенг ҳодисалар сифатида баҳолаш мумкин эмас. Ўқитувчи – ўқитиш 
    жараёнининг биринчи субъекти ва бошқарувчисидир. Ўқувчи ҳам ўқув-билув жараёнининг субъекти 
    сифатида муайян ўқув фаолиятига киришади. Ўқитиш ва ўқиш ўзаро боғлиқ ҳодисалардир, шунинг 
    учун ҳам ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг субъект-субъект сифатидаги муносабатлари мазкур 
    жараённинг асосини ташкил қилади. Бу ўринда ўқувчи билим олишга интилса, ўқитувчи уларга 
    мазкур билимларни тақдим этади ва уларнинг билиш жараёнларини бошқаради. Бугунги кунга келиб 
    ҳар бир шахс, шу жумладан ўқувчилар ҳам ўз нуқтаи назарларини бойитиш учун ўзбек халқининг 
    миллий-маънавий қадриятларига мурожаат қилмоқдалар. 
    Ҳар бир ўқувчининг нуқтаи назарида унинг ҳаётга бўлган қатъий муносабати ифодаланади. 
    Ўқувчи ўзининг ҳаётий нуқтаи назарларини мустақил тарзда эгаллаган билимлари ва тўплаган 
    тажрибалари заминида таркиб топтиради. Ҳар бир ўқувчининг нуқтаи назари қандай таркиб 
    топганлигини, унинг мазмун-моҳияти яққол намоён қилади. Ўқувчилар ўз нуқтаи назарларини 
    ўзларини ўраб турган борлиқ асосида шакллантирадилар. Айнан бир хилдаги кишилар мавжуд 
    бўлмаганидек, ўзаро бир хилда тенг келадиган нуқтаи назар ҳам мавжуд эмас. Буни муайян бир 
    масалага оид фикрларнинг турли-туманлигидан ҳам билиш мумкин. Ҳар бир нуқтаи назар ўзига хос 
    индивидуал характерга эга.
    Ўқув-тарбия жараёнининг муҳим вазифаларидан яна бири, ўқувчиларда фуқаролик нуқтаи 
    назарларини шакллантиришдан иборатдир. Ўқувчилар ўз олдиларига қўйган мақсадларига 
    эришишлари учун, уларнинг фаолиятларини мунтазам бойитиш ва рангба-ранг бўлишини таъминлаш 
    лозим. Ўқувчилар ўқув-тарбия жараёнида ўзаро ҳамкорлик, ўзлари ва ўзгалар меҳнатини ҳурмат 
    қилиш, ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор бўлишга ўрганишлари талаб этилади. 
    Ўқувчиларнинг моддий борлиққа бўлган ҳар қандай муносабатлари онгли ва манфаатдорлик 
    https://buxdu.uz



    Download 3,37 Mb.
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   344




    Download 3,37 Mb.
    Pdf ko'rish