|
3 (79) 2021 pedagogik mahoratBog'liq Pedagogik mahorat 3-son 2021 yil3 (79) 2021
PEDAGOGIK MAHORAT
21
характерига эга бўлиши керак. Ўқувчилар нуқтаи назарлари муҳим жиҳатларидан бири унинг
онглилигидир.
Ўқувчиларга йўналтирилган ўқув-билув жараёни уларнинг нуқтаи назарларини тубдан
ўзгартиради. Улар сўзсиз бўйсўнувчи, ижрочи шахсдан фаол ижодкор субъектга айланадилар.
Ўқувчилар ижодий топшириқларни бажариш жараёнида ўзларининг ақлий фаолиятлари ҳақида фикр
юритадилар. Улар ўқув жараёни ва ҳаётий фаолиятлари давомида тўплаган тажрибаларини ишга сола
бошлайдилар. Ўқув топшириқларини бажариш жараёнида ўқувчилар ўқув-билув жараёнининг
субъекти сифатида намоён бўла бошлайдилар. Ўқувчилар ижтимоий ҳаётда қабул қилинган асосий
меъёрларни ўзлаштиришлари учун, улар кишилик ҳаёти ва бу ҳаётни тартибга соладиган фаолият
турларини ҳам яхши билишлари талаб этилади. Шу тариқа ўқувчиларнинг нуқтаи назарлари
уларнинг хулқ-атвор йўналишларини ҳам ифодалайди.
Ҳар қандай нуқтаи назар муайян фаолиятга йўналтирилган бўлиб барқарорлик характерига
эгадир. Ўқувчиларда қатъий нуқтаи назарнинг таркиб топиши, уларнинг соғлом турмуш тарзини
танлашларига имкон беради. Ўқувчилар ўқитувчилар билан ҳамкорликлари ва мулоқотлари
жараёнида ўзларининг нуқтаи назарларини намоён қиладилар. Ўқувчиларнинг нуқтаи назарлари
уларнинг шаклланишларида муҳим аҳамият касб этувчи муносабатлар меъёри сифатида уларни
барқарор ҳаёт кечиришга йўналтиради. Бунинг учун улар энг зарур билимларни ўзлаштиришга
интиладилар. Ўқувчиларда янги нуқтаи назарлар тасодифан вужудга келмайди. Улар муайян
билимлар, ҳаётий тажрибаларни ўзлаштиришлари натижасида ҳосил бўладиган ўқувчиларнинг эркин
тарзда қабул қилган қарорларидир. Шу тариқа ўқувчиларда ҳосил бўладиган нуқтаи назарларнинг
барқарорлиги таъминланади.
Инсонпарварлик тамойилига асосланган ҳолда уларнинг нуқтаи назарларида инсон ва оламга
негбик муносабат алоҳида ўрин эгаллайди. Улар атроф-муҳит, инсонлар, ижтимоий муносабатлар,
экологик ҳодисаларга алоҳида муносабатда бўладилар. Ўқувчи ўз фаолиятини баҳолаш орқали ўз
имкониятларини тан олади ва ўзининг индивидуал ривожланиш йўналишини белгилайди. Ўқувчилар
ҳар доим ўзларининг фаолиятлари кўламини кенгайтиришга интиладилар. Буларнинг барчаси шахсга
йўналтирилган ўқув-билув жараёнини такомиллаштириш, уни инсонпарварлик тамойиллари асосида
бойитиш заруриятини қўяди. Ўқувчилар бу жараёнда ўзларининг нуқтаи назарлари доирасида
ўзлаштирадиган билимларининг муҳимлигини англаб етадилар, улар устида фикрлай бошлайдилар.
Ўқувчиларнинг фикрлашлари ва ўз фаолиятларини баҳолашлари инсонпарварлик тамойиллари
асосида амалга ошишига уларни ўргатиш ўқитувчининг муҳим вазифаларидан биридир. Барқарор
нуқтаи назарга эга бўлган ҳар бир ўқувчи ўз фаолиятини баҳолаш кўникмасини эгаллаган бўлади.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, нуқтаи назар шахснинг
барқарор, онгли ҳамда ўзига хос етакчи муносабатлари йиғиндисидир. Унинг ёрдамида ўқувчилар ўз
фаолиятларини баҳолайдилар ва унинг йўналишларини аниқлайдилар.
Инсон ижтимоийлашиши ва ижтимоий ҳаётда фаол ҳаракат қилиши учун ўз нуқтаи назарига эга
бўлиши лозим. Ўқувчилар ўз дунёқарашлари, атроф-оламга муносабатлари, ўзлари, ўзгаларнинг
хусусиятлари, ижтимоий жараёнларнинг моҳиятини англашлари, ўз олдларига аниқ мақсад ва
вазифалар қўйишлари, уларга эришиш йўлида ҳаракат қилишлари керак. Ўқувчиларнинг нуқтаи
назарлари уларнинг дунёқарашларига бевосита боғлиқдир.
Дунёқараш тамойиллар, нуқтаи назарлар, қатъият, моддий борлиққа бўлган муносабатни
аниқлаш усулларининг мужассамлашган шаклидир. Дунёқараш ёрдамида шахснинг табиат ва
жамиятга нисбатан қарашлари, нуқтаи назарлари ифодаланади. Ўқувчи дунёқараши ёрдамида оламни
идрок этади ва ўзининг жамиятдаги ўрнини англайди. Шу билан бир қаторда, ўзини ўраб турган
моддий борлиқ ва ўз-ўзи ҳақидаги муносабати ифодаланади. Шунингдек, ўқувчи дунёқарашида
жамият аъзолари ҳаётий нуқтаи назарлари, турмуш кечириш қоидалари, қатъиятлари, идеаллари,
мақсадлари, билим тамойиллари ва фаолияти, қадриятли йўналишлари билан боғлиқлиги ўз
ифодасини топади. Шахснинг дунёқарашида унинг объектив борлиққа нисбатан маънавий амалий
муносабат усули намоён бўлади. Дунёқараш ёрдамида ўқувчилар моддий борлиқнинг мазмун-
моҳияти ва уни ўзлаштириш йўлларини ҳам англайдилар. Дунёқарашда инсон ҳаётининг борлиқни
аниқлашга хизмат қиладиган тамойиллари акс этади.
Дунёқараш нуқтаи назарга нисбатан кенгроқ ва умумийроқ тушунчадир. У инсоннинг барча
етакчи муносабатларини ўзида ифодалайди. Инсоннинг ҳар қандай нуқтаи назари дунёқарашининг
таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Шу тариқа ўқувчиларнинг дунёқарашлари уларнинг нуқтаи
назарлари ёрдамида мулоқотга киришиш имконини беради. Демак, шахснинг дунёқараши
умумлашганлик характерига эга.
https://buxdu.uz
|
| |