|
PEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021Bog'liq Pedagogik mahorat 3-son 2021 yilPEDAGOGIK MAHORAT 3 (79) 2021
24
Бундай ўқувчиларда салбий ҳиссий зўриқиш кузатилди. Бу тарздаги хулқ-атвор натижасида
уларда қўрқув ҳисси кучайганлиги аён бўлди. Бу эса уларнинг хулқ-атворларига салбий таъсир
кўрсатади. Бундай ҳолларда ўқувчилар қийин топшириқларни бажаришлари жараёнида ўзларини
кўмакдошсиз, нажотсиз қолгандек ҳис этадилар. Улар ўз ҳатти-ҳаракатларига нисбатан беқарор
муносабатда бўладилар.
Агар ўқувчиларда вазифаларни ечишда барқарор изланиш эҳтиёжлари ҳосил бўлмаса, улар
мазкур топшириқларни тасодифий ҳолдай ечишга ҳаракат қиладилар. Уларда қийинчиликларни
бартараф этиш соҳасида фаоллик кўзга ташланмайди, ўз фаолиятларини баҳолаш иштиёқи пасайиб,
ўз ҳатти-ҳаракатларидан норозилик ҳисси кучаяди. Бундай ўқувчилар ўзликларини узоқ излайдилар,
атрофдагилар ҳамда синфдошлари орасида ўзларининг муносиб ўринларини тополмайдилар. Улар
бажарадиган ҳатти-ҳаракатларининг йўналишлари ноаниқ. Улар таянадиган маънавий, ахлоқий
тамойиллар барқарор эмас. Бундай ўқувчилар вужудга келган вазиятларга тез мослаша олмайдилар,
уларнинг ўз атрофларидаги одамлар, тенгдошлари, ота-оналари билан муносабатлари ноаниқ ва
чидаб бўлмасдир.
Ўқувчилар муайян жамоада ўз ўрнини топгандагина кутилган самарадорликка эришиш
имконияти вужудга келади. Шу тариқа дунёқараш таркибида жамиятда муносиб ўрин топиш
вазифаси мавжудлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Шунинг учун ҳам жамият ўта мураккаб ва хавфли вазиятларда ҳар бир шахснинг нуқтаи
назарларини текшириб кўради. Атроф-муҳит билан ҳамкорлик қилиш жараёнида ҳар бир ўқувчи
маълум даражада унга алоқадор бўлади. Мазкур жараёнда ўқувчилар нима ҳақида уйлашлари,
тасаввур қилишлари лозимлигини ҳис этадилар.
Дунёқараш ўзида яхлит билимларни мужассамлаштиради. Уларнинг изчил тизими ҳозирги
замонда мавжуд бўлган билимларнинг асосий таркибини ифодалайди. Дунёқараш асосан
методологик ғоялар, назариялар ва тамойиллар доирасида шакллантирилади. Ўқувчилар томонидан
ўзлаштирилган билимлар мунтазам ҳаракатда бўлади. Бу ҳаракатлар бошқа тизимлар билан
алоқадорлик, уларни кундалик фаолиятда қўллаш ҳамда билиш вазифалари билан боғлиқ ҳолда
амалга ошади. Ўқувчиларнинг эгаллаган билимлари қатъий дунёқарашга айланиши учун, уларнинг
қарашлари ва фаолиятларига сингиши, мазкур билимларни бойитиш эҳтиёжи вужудга келиши,
уларни амалда қўллашдан манфаатдорлик ҳисси кучайиши лозим.
Ўқувчиларнинг ҳиссиётлари ва кечинмалари турли қўзғатувчи кучлар таъсирида вужудга
келиши мумкин. Агар ўқувчиларнинг ҳиссиётлари қанчалик кучли бўлса, уларнинг ўзлаштирган
билимлари шунчалик мустаҳкам бўлади. Ўз навбатида барқарор нуқтаи назарга асосланган
дунёқараш нафақат ақлни, балки ҳиссиётларни ҳам қўзғатади. Ўқувчиларнинг ижобий ҳиссий
ҳолатлари уларни ўз шахсий тажрибаларига мурожаат қилиш, улар ёрдамида янгидан-янги
билимларни эгаллаш, улар устида уйлашга сафарбар қилади.
|
| |