|
Электр ускуналарни ерлаштириш ва ноллаштиришни ҳисоблашда қўлланиладиган асосий атамаларни кўриб чиқамиз
|
bet | 5/9 | Sana | 20.01.2024 | Hajmi | 1,62 Mb. | | #141978 |
Bog'liq 4-Ma’ruza ETTLЭлектр ускуналарни ерлаштириш ва ноллаштиришни ҳисоблашда қўлланиладиган асосий атамаларни кўриб чиқамиз. Мукаммал ерлаштирилган нейтрал-генератор ёки трансформатор нейтрали бевосита ерлаштириш ускунасига ёки кичик қаршилик орқали уланган. Табиий ерлаштиргич–коммуникациялар, бинолар, қурилмалар, электр ўтказгич қисмлари ер билан туташган бўлиб ерлаштириш учун фойдаланилса. Электр ускунани бирон бир қисмини ерлаштирилиши. Электр ускунани бирон бир қисмини ерлаштириш ускунаси билан бевосита уланиши. Ерлаштириш ускунаси-ерлаштиргичлар ва ерлаштиргичларни бир-бирига улаш, ўтказгичларни йиғиндиси. Ерлаштирувчи ўтказгич-ерлаштириш ускунасини ерлаштирувчи қисм билан уланган ўтказгич. Ерга туташиш-кучланиш остидаги электр ускуналарни қисмлари ер билан туташган қисмлари билан вақтинча уланиб қолиши. Корпусга туташув–кучланиш остидаги қисмларни ускунани кучланиш остида бўлмаган корпусига тасодифий уланиши. Кучланиш 1000 В гача бўлган электр ускуналарда ноллаштириш- мукаммал ерлаштирилган нейтраллик генератор ёки трансформаторни электр ускуналари қисмларини бир-бирига олдиндан улаш. Ҳимоя ерлаштириш–электр хавсизликни таъминлаш учун электр ускуналарни қисмларини ерлаштириш. Нол потенциаллик зона (худуд)–ток тарқатиш зонаси чегерасидан ташқари худуд. Тарқатиш зонаси–сезиларлик даражада потенциал градиенти ҳосил бўлган худуд. Изоляцияланган нейтрал–трансформатор ёки генератор нейтралли ерлаштириш қурилмасига уланмаган. Сунъий ерлаштириш-ерлаштириш учун ихтисослаштирилган ерлаштиргич. Уч фазали электр таъминот тизимида ерга туташиш коэффициенти-қисқа туташув нуқтасида фаза билан ер ўртасидаги потенциал айирмаси, қисқа туташувдан олдин бўлган фаза билан ер ўртасидаги потенциал айирмаси, қисқа туташувдан олдин бўлган фаза билан ер ўртасидаги потенциал айирмасига нисбати.
|
| |