|
Тўрт симлик уч фазали ва уч симлик ўзгармас ток электр таъминот тизимларида нейтрални ёки ўрта нуқтани мукаммал ерлаштириш шарт
|
bet | 7/9 | Sana | 20.01.2024 | Hajmi | 1,62 Mb. | | #141978 |
Bog'liq 4-Ma’ruza ETTLТўрт симлик уч фазали ва уч симлик ўзгармас ток электр таъминот тизимларида нейтрални ёки ўрта нуқтани мукаммал ерлаштириш шарт. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларда нейтрал мукаммал ерлаштирилади, қурилмаларда кучланиш 3, 6, 10, 20, ва 35 кВ бўлса, нейтрал ерлаштирилмайди ёки компенсация ускуналари орқали ерлаштирилади. Кўчма электр истеъмолчилар, кўчма қурилма ва механизмларда металл қисмларини ерлаштирилишига алоҳида аҳамият бериш зарур. Ушбу кўчма қурилмаларда корпусларни ерлаштирилишида шикастланиш хавфи анча юқорилиги билан боғлиқ. Кўчма электр истеъмолчиларини ерлаштириш ЭҚҚ га асосланиб бажарилади. Кучланиш 1000В гача изоляцияланган нейтраллик электр қурилмалари, учун электр ускуналарни ерлаштиришда ерлаштириш қурилмасини қаршилиги 4 Ом дан юқори бўлмаслиги керак. Қуввати 100 кВА дан кам бўлган генератор ва трансформаторларга уланган нейтраллари учун ерлаштириш қурилмаларини қаршилиги 10 Ом гача бўлиши мумкин. Аммо генератор ёки трансформаторлар параллел ишлатилса ва йиғинди қуввати 100 кВА дан юқори бўлмаса қаршилик 10 Ом бўлиши мумкин. Кучланиш 1000 В гача мукаммал ерлаштирилган нейтраллик электр қурилмалари учун ерлаштириш қурилмаси генератор ва трансформаторни нейтралига уланади ва қаршилиги йилнинг ҳар қандай вақтида линия кучланиши 660, 380, 220 В бўлган уч фазали ёки 380,220,127 В бўлган бир фазали электр манбалар учун мос равишда 2, 3, 8 Ом дан юқори бўлмаслиги керак. Ҳаво линиялари ва улардан тарқатилган тармоқлар узунлиги 200 м дан юқори бўлса нол симлар линия охирида яна бир бор ерлаштирилади. Нол симни қайта ерлаштириш кабел ва ҳаво линиялар биноларга кириш жойларида ҳам бажарилади. Қайта ерлаштирилган нол сим бино ичида ерлаштириш қурилмасига уланиши керак ва барча счит, шкаф ва тақсимлаш қурилмаларни ерлаштириш тизимига уланади. Нол симни қайта ерлаштириш қурилмасини қаршилиги 660, 380, 220 В кучланишлар учун мос равишда 5, 10, 20 Ом дан ошмаслиги керак. Кучланиш 1000 В дан юқори бўлган мукаммал ерлаштирилган нейтралли электр қурилмаларда ерга туташиш токлари катта бўлганлиги учун ерлаштириш қурилмасини қаршилиги 0,5 Ом дан бўлмаслиги керак.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Тўрт симлик уч фазали ва уч симлик ўзгармас ток электр таъминот тизимларида нейтрални ёки ўрта нуқтани мукаммал ерлаштириш шарт
|