|
4-Ma’ruza: Mavzu: Elektr ta’minoti tizimlaridagi tarmoq va qurilmalarni himoyalash vositalari
|
bet | 3/9 | Sana | 20.01.2024 | Hajmi | 1,62 Mb. | | #141978 |
Bog'liq 4-Ma’ruza ETTLИшончли химоя аниқ ва бузилмасдан ишлаши лозим, бунга релели химоя схемасини тўғри танлаш, юқори сифатли асбоблар ўрнатиш, сифатли монтаж қилиш ва релели химоя қурилмасидан тўғри фойдаланиш орқали эришилади. Ишга тушиш вақтига қараб релели химоялар тез ишлайдиган химоя (0,04-0,1 сек) ва вақт сақлаб ишлайдиган (кутиш вақтли) химояга бўлинади. Релеларни асосий турлари Реле-бу белгиланган қийматли ўлчамдаги электр сигналидан (ток, кучланиш, қувват) электр занжирини туташтирувчи ёки ажратувчи ёки виключателга механик таъсир кўрсатувчи электромеханик аппаратдир.
максимал ток релеси
Бундай релелар ток трансформаторини иккиламчи чулғамига уланади ва химояланаётган занжирдаги токни ортишидан таъсирланиб ишлайди. Ҳар қандай ток релеси маълум ток мослаш чегарасига эга бўлади. Баъзи ток релелари токнинг мослаш чегарасига етган моментидан то релени ишга тушган моментгача бўлган оралиқда токка боғлиқ бўлмаган кечикиш вақти ҳосил қилувчи механик мосламага эга бўлади.
Виключателларни юритмаларида тезкор ҳаракатли РТМ русумли ва кечикиш вақтли РТВ релелардан фойдаланилади. РТМ русумли релелар ишлаб кетиш токини қиймати бўйича 4 вариантда ишлаб чиқарилади:
РТМ I - 5 дан 15 А гача; РТМ II - 10 дан 25 А гача; РТМ III - 30 дан 60 А гача; РТМ IV - 75 дан 250 А гача.
Бундай релелар кучланиш трансформаторининг иккиламчи чулғамига уланади. Максимал кучланиш релеси кучланиш ортишидан таъсирланади ва унинг якори магнит ўтказгич қутбларига кучланиш белгиланган кучланиш қийматига етганда тортилади. Минимал кучланиш релеси кучланиш камайишини сезади ва кучланиш белгиланган кучланиш қийматигача камайганда ишга тушади, шунинг учун ҳам бу реленинг якори кучланиш нормал бўлганда магнит ўтказгич қутбларига тортилади, унинг қарши таъсир қилувчи пружинаси эса буралган холда бўлади. Бевосита таъсир этувчи минимал кучланиш релеси кенг қўлланилади, улар виключател юритмаси ичига жойлаштирилади.
Тез таъсирли РН русумли минимал кучланиш релесини ишга тушиш ва қайтиш кучланишни ўзгартириб бўлмайди ва у Uит=(0,350,65)Uн ва Uқ=(0,650,85)Uн бўлади.
|
| |