|
Ерлаштириш қурилмасидаги кучланиш деб ерлаштиргичдан ерга ток оқиши вақтида ерлаштиргични олиб кириш нуқтаси ва ноллик потенциал зона ўртасидаги кучланишга айтилади
|
bet | 6/9 | Sana | 20.01.2024 | Hajmi | 1,62 Mb. | | #141978 |
Bog'liq 4-Ma’ruza ETTLЕрлаштириш қурилмасидаги кучланиш деб ерлаштиргичдан ерга ток оқиши вақтида ерлаштиргични олиб кириш нуқтаси ва ноллик потенциал зона ўртасидаги кучланишга айтилади. Кучланиш 1000 В гача электр қурилмалардаги нолик ҳимоя сими бу – ўзгармас ёки бир фазали электр токи манбаларини мукаммал ерлаштирилган ёки нолланган чиқишларини электр қурилмаларни нолланган қисмлари билан уланган симга айтилади. Кучланиш 1000 В гача электр қурилмаларидаги ишчи нол сими деб – ўзгармас ёки бир фазали электр токи манбаларини мукаммал ерлаштирилган ёки нолланган чиқишларини электр қурилмаларини нолланган қисмлари билан электр таъминоти учун уланган симларга айтилади. Ишчи ерлаштириш– бу электр қурилмани қисмлари ишлаши учун ерлаштиришдир. Ерлаштириш қурилмасини қаршилиги– бу ерлаштириш қурилмасини U3-кучланишни I3 токга нисбати. Ерга туташиш токи (I3) – ерга туташган жойидаги оққан ток. Эффектив ерлаштирилган нейтраллик таъминот тизими – кучланиши 1000 В дан юқори электр таъминот тизимида ерлаштириш коэффициенти 1,4 дан кўп бўлмаган тизимга айтилади. Мукаммал ерлаштирилган нейтраллик тизимларида ноллаштиришни қўллаш керак, аммо изоляцияланган нейтраллик тизимларда ерлаштириш қўлланиши керак эмас. Бир фазали ерга туташувларда электр қурилмаларни ҳимояли узишлар ёрдамида ўчириш мумкин ушбу ерлаштириш ва ноллаштириш билан қўшимча бажарилади. Ерлаштириш токлари юқори бўлган электр қурилмаларда хавфсизликни таъминлаш учун потенциалларни тенглаштириш ишлари бажарилиши керак. Ишчи ерлаштириш-бевосита ёки махсус аппаратлар ёрдамида амалга оширилади (мисол: тешиб ўтувчи сақлагичлар, разрядниклар ва резисторлар). Кучланиш 1000 В гача электр қурилмаларда мукаммал ерлаштирилган ёки изоляцияланган нейтраллик иш режими рухсат этилган. Ўзгармас ток электр қурилмаларда мукаммал ераштирилган ёки ўрта нуқта изоляцияланган иш режими рухсат этилган.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Ерлаштириш қурилмасидаги кучланиш деб ерлаштиргичдан ерга ток оқиши вақтида ерлаштиргични олиб кириш нуқтаси ва ноллик потенциал зона ўртасидаги кучланишга айтилади
|