|
ТЕСТЛАР
1-тест: Маркетингнинг асосий мақсади
|
bet | 15/68 | Sana | 20.05.2024 | Hajmi | 291,99 Kb. | | #245640 |
Bog'liq 1-TEST KITOBCHAТЕСТЛАР
1-тест: Маркетингнинг асосий мақсади:
Тўғри жавоб: истеъмолчи эҳтиёжларини самарали қондиришдир.
Муқобил жавоб: сотувни кўпайтириш орқали фойда олишни таъминлаш.
Муқобил жавоб: корхонанинг рентабеллиги ошиб боришини таъминлаш.
Муқобил жавоб: корхона бозор фаолиятини самарали бошқариш орқали асосий фойдани кўпайтириш
2-тест: Бозор сегменти:
тўғри жавоб: мақсадли истеъмолчилар гуруҳи;
муқобил жавоб: бозордаги истеъмолчилар сони;
муқобил жавоб: бозор фаолияти субъектлари;
муқобил жавоб: мақсадли истеъмолчиларни жалб этиш йўллари.
3-тест: Бозордаги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?
тўғри жавоб: бозордаги улушим бозорнинг ўсишига нисбатан юқори бўлса, мен самарали фаолият юритмоқдаман;
муқобил жавоб: бозорда товарни қанчалик кўп сотсам, фаолиятим самарали бўлади;
муқобил жавоб: корхонада ишлаб чиқарилаётган товарларимни бозордаги рақобатчига нисбатан сифатли ишлаб чиқарсам, шунда бозор фаолиятим юқори даражада бўлади;
муқобил жавоб: рақобатчиларга нисбатан товар сотиш ҳажми кўпайса, бозордаги фаолиятим самарали бўлади.
4-тест: Маркетинг қандай фаолият?
тўғри жавоб: истеъмолчилар эҳтиёжларини самарали қондиришга қаратилган фаолият;
муқобил жавоб: корхонанинг бозордаги фаолиятини белгилаб берувчи фаолият;
муқобил жавоб: корхонанинг маҳсулотларни сотиш жараёнларидаги фаолияти;
муқобил жавоб: истемолчиларга хизмат кўрсатувчи фаолият.
5-тест: Бозорда нима учун маркетинг тадқиқотлари ўтказилади?
тўғри жавоб: истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини аниқлаш ва тўғри қондириш мақсадида;
муқобил жавоб: юқори даромад ва корхонада иш ўринларини яратиш мақсадида
муқобил жавоб: маҳсулотларни сотиш ҳажмини ошириш мақсадида;
муқобил жавоб: рақабатчилардан устун бўлиш мақсадида.
6-тест: Бозорда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш деганда нимани тушунасиз?
тўғри жавоб: бозор ҳолатини ўрганиш, истеъмолчиларни аниқлаш, талаб ва таклиф таҳлили, рақобат ҳолатини аниқлаш;
муқобил жавоб: корхонанинг бозордаги рақобатбардошлигини аниқлаш орқали стратегия ишлаб чиқиш;
муқобил жавоб: бозордаги истеъмолчиларнинг сотувчига муносабатини шакллантириш;
муқобил жавоб: бозорда мавжуд ассортиментини аниқлаш орқали уни кенгайтириш йўлларини топиш.
|
| |