|
Қобилият. Одатда психология фанида қобилиятнинг умумий ва махсус турлари кўрсатилади.
Миссия
|
bet | 12/68 | Sana | 20.05.2024 | Hajmi | 291,99 Kb. | | #245640 |
Bog'liq 1-TEST KITOBCHAҚобилият. Одатда психология фанида қобилиятнинг умумий ва махсус турлари кўрсатилади.
Миссия – энг олий мақсад бўлиб, инсон бутун умрини шу мақсадга интилиш учун бағишлайди Масалан, миссия сифатида ўз халқига хизмат қилиш, ўз ватанининг равнақ топишида иштирок этиш ёки бутун хатти-ҳаракатини оиласи фаровонлигига бағишлаш каби шарафли бурч бўлиши мумкин. Албатта, бундай иборалар рўйхати чексиз ва улар ҳар бир шахс учун индивидуалдир
Эътиқод – инсон беҳад ишонадиган ғоя ва фикрлар бўлиб, уларни ҳатто шубҳа остига олиш шахс учун ноўриндир. Инсон ташқи оламдаги воқеа-ҳодисаларни таҳлил қиларкан, кўп нарсаларга ўз эътиқоди нуқтаи назаридан қарайди.
Қадриятлар – энг қимматли маънавий бойлик бўлиб, инсон уни ҳақоратланиши ва таҳқирланишидан ҳимоя қилади, сақлайди.
Установка – бу ибора психологияда инсон хатти-ҳаракатининг англанмаган программаси сифатида тушунилади.
Самарали бошқарувга тўсқинлик қилувчи шахс хислатлари:
1. Ўз-ўзини бошқара олмаслик.
2. Шахсий қадриятларнинг шаклланмаганлиги.
3. Шахсий мақсаднинг аниқ ифодаланмаганлиги.
4. Камолотга интилишнинг йўқлиги.
5. Муаммони еча олмаслик.
6. Ижодий ёндошувнинг етишмаслиги.
7. Итоатидаги ходимларга таъсир этолмаслик.
8. Бошқарув фаолияти хусусиятини яхши билмаслик.
9. Бошқарув малакасининг сустлиги.
10. Итоатидаги ходимларда меҳнат малакасини шакллантира олмаслик.
11. Жамоа ташкил этишдаги суст қобилият.
Бошқарув услуби:
Бошқарув услуби таърифи. Раҳбар ва ходим муносабатлари, гуруҳдаги психологик муҳит, меҳнат жамоаси фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар қўллайдиган бошқарув услубига боғлиқ
Анъанавий ёндошув. авторитар, демократик ва либерал услублари фарқланади. Авторитар услубда раҳбар ҳамма бошқарув қарорларини ўз қўлига олади, қарор ижросини қаттиқ назорат остига олади ва йўл қўйилган хатолар юзасидан бешафқат жазолаш шаҳдини намойиш этади ва ходимга инсон сифатида қизиқиш билан қарамайди.
|
| |