|
Dtsning maqsad va vazifalari
|
bet | 10/68 | Sana | 20.05.2024 | Hajmi | 291,99 Kb. | | #245640 |
Bog'liq 1-TEST KITOBCHAХодимлар адаптацияси-мослашувини бошқариш. Ходимнинг ўзгарувчан шароитларга ёки янги иш жойига мослашишини ва тез орада жамоа ҳаётига қўшилиб кетишни назарда тутади.
Ходимларни ташкилот мақсади сари етаклаш, ташкилот мақсадларига ходимлар фаоллиги ва иштироки орқали эришиш.
Ходимларни мотивациялаш, яъни уларда ташкилот мақсади йўлида меҳнат қилиш учун иштиёқ уйғотиш. Мотивациянинг асосий мазмун-моҳияти ташкилот мақсади ва ходим манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат бўлиб, айнан шу масъулиятли вазифа, одатда раҳбар зиммасига юкланади.
Персонални ўқитиш – унинг касбий маҳоратини ошириш йўлидаги асосий тадбир бўлиб, ушбу омил нафақат касбга оид мутахассисликлар, балки раҳбарлик маҳоратини оширишга ҳам тегишлидир.
Маъмурий бошқарув мактаби. Ташкилотни яхлит тузилма сифатида қараш ва ташкилотни рационал бошқариш тамойиллари, бошқарув функциялари, бошқарув тизими кабиларни такомиллаштирган ҳолда меҳнат самарадорлигини оширишга эриши.
Бошқарув ҳақида умумий тушунча. Фанда бошқарув тушунчаси тизимнинг ўз ҳаёт фаолиятини таъминлаш жараёни сифатида тушунилади. Бундай тизимлар қаторига биологик, техник, ижтимоий тузилмалар киради. Бошқарув тузилма сифатида: бошқарувчи ва бошқарилувчи бўлакларга ажратилади.
Мақсадга йўналтирувчи функция тузилмани янада мукаммаллаштириш мақсадига йўналтиради. Ташкилий функция эса тузилманинг мақсадга эришишдаги ички тартиби ва унинг турли қисмлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлайди.
Mақсадга йўналтирувчи функцияни адо этишда фаолият таркибига:
- натижани прогнозлаш;
- мақсад сари фаолиятни режалаш;
- амалга ошириш мотивациялари киради.
Мақсадга йўналтирувчи функция - ташкилотни маълум мақсадга олиб борувчи вазифаларни мужассамлаштиради.
Ташкилий функция - Ташкилот турли бўлимларидаги мавжуд имкониятлардан оптимал даражада фойдаланишдир.
Ташкилот бошқарувининг асосий функцияларидан яна қуйидаги хусусий функциялар келиб чиқади:
|
| |