|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
41
“адолатсизик адолатдан кучли” деган хулосани билдиради. Бу ўринда, иккин
нарсани эътиборга олиш даркор. Биринчидан, қонунларни бошқариш
органлари, ҳукуматдагилар қабул қилади. Бу қонунларни қабул қилишда
қатнашадиган халқ вакиллари халқ иродасини ифода этади, дейиш қийин.
“Халқ иродаси” сўзининг ўзи мавҳум тушунчадир. Ушбу мавҳум тушунчани
қонунларга сингдиришни тасаввур қилиб бўлмайди, амалда мумкин эмас.
Демак, қонунлар халқ иродасини ифода этади, дейиш “адолат”ни ҳам сўз
ўйинига айлантиради. Қонунларни қабул қиладиганлар эса қонунлар ишлаб
чиқишда ўзининг ёки ўзи мансуб гуруҳларнинг, партиянинг манфаатларини
ифода этадилар. Бу табиий жараёндир. “Кучлилар” қабул қиладиган қонунлар
адолатни эмас, балки ўзи ёки ўзининг гуруҳи, партияси манфаатларига
мувофиқ келадиган, адолатли деб биладиган тартибларни ўрнатадилар. Бу
тартиблар халқ иродасини ифода этавермаслиги одатий ҳолдир. Иккинчидан,
қонунларни адолатга айнанлаштириш бир томонлама, тор ёндашувдир. Халқ
иродасини ифода этадиган адолат қонунлар доирасига сиғмайди, улар
қонунлардан кенг, шунинг учун уларни қонунлар билан чеклаш мумкин эмас.
Бу ўринда ахлоқий меъёрлар, урф одат ва анъаналар биринчи ўринга чиқади,
улар, табиий равишда, қонунлар доирасини кенгайтиради ёки уларни умуман
рад этиши мумкин. Суқрот қонунларнинг адолатли бўлишини ана шу ахлоқий
меъёрлар орқали баҳолашга интилади.У адолатни “ эзгу амал ва доноликда”
кўради[1]. Эзгу амал барчага мос, аммо доноликни барчадан талаб қилиб
бўлмайди. Чамаси, Суқрот “донолик” деганда ақлу идрокка бўйсунишни
назарда тутган, бу тарзда “эзгу амал ва донолик” барчага мос фазилатдир.
Демак, эзгу амалли ва доно жамиятда адолат муқаррардир.
Суқрот
адолатнинг барча даврлар ва давлатлар учун долзарб бўлган, ҳануз ўз
аҳамиятини йўқотмаган фалсафий - ҳуқуқий масалаларини муҳокама қилади.
Масалан, унинг фикрича, адолатстизлик кшилар ўртасида келишмовчилик,
нафрат ва низоларни, адолат эса ҳамжиҳатлик ва дўстликни келтириб
чиқаради[1]. Давлат адолатли бўлганида кишилар ўртасидаги иноқликни,
дўстлик ва ўзаро ҳамкорликни таъминлаш муаммога айланмайди, агар
адолатсизлик мавжуд бўлса, бундай давлатда келишмовчилик, низо, бир
биридан ўч олиш, нафрат ва бир бирига ишонмаслик каби деструктив хатти
ҳаракатлар авж олади. Суқротнинг фикр мулоҳазаларидан келиб чиқадиган
асосий хулоса шундаки, адолатни ўрнатган давлатда кишилар ўртасида
ҳамжиҳатлик ва дўстлик мавжуд бўлади, бундай жамиятда кишилар бир
|
| |