|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
44
келишини рад қилмайди. Файласуфнинг ўзи “адолат инсоннинг руҳида,
қалбида мавжуд”, деб таъкидлайди[3].
Адолат ва ижтимоий адолатни таъминлаш ҳақидаги ўй хаёллар, орзулар
ижтимоий давлат ҳақидаги фикрлардан аввал келади. Ўй хаёллар ва
орзуларнинг бирламчи экани уларнинг ижтимоий давлат ҳақидаги фикрларда,
концепцияларда акс этишини шарт қилиб қўяди. Шунинг учун ижтимоий
давлатга оид фикрларда, концепцияларда утопия элементлари бўлиши табиий
ҳолдир. Масалан, яратилган неъматлар ва бойликларни тенг тақсимлаш
тамойилини олайлик. Капиталистик муносабатлар устувор, бозор иқтисодиёти
талаб этадиган хусусий мулк ва бойлик орттириш одатий ҳолга айланган
шароитда яратилган неъматлар ва бойликларни жамият аъзолари ўртасида
тенг тақсимлаш мумкинми? Бу орзу, утопия эмасми? Лекин шундай бўлса да,
ижтимоий давлат концепциясининг ихтирочилари мазкур утопияни реал
воқеликка айлантириш мумкинлигига ишонадилар. Демак, ижтимоий давлат
ҳақидаги фикр ва концепцияларда утопия элементлари бўлади. Йирик
ўзгаришларга журъат этган субъект маълум бир утопияга берилмаслиги
мумкин эмас. аммо бу утопия ғайриинсоний ва ғайритараққий хусусиятга эга
бўлмаслиги, жамиятни, кишиларни гўзал ва олийжаноб мақсадлар билан
яшашга ундаши зарур. Агар шундай мақсад концепцияларга ва ислоҳотларга
сингдирилган бўлса улардаги утопияни англаш, ҳатто қўллаб қувватлаш
мумкин.
Ижтимоий
адолат жамиятда ижтимоий тенглик ва ижтимоий мувозанат таъминлаш
тамойили сифатида келади. Ижтимоий адолатнинг икки хусусий ва умумий
кўринишлари бор. Илмий тадқиқотларда адолатнинг икки тақсимлаш ёки
дистрибутив адолат ва тенгликни таъминлаш ёки ретрибутив адолат
кўринишлари мавжудлиги кўрсатилади[4]. Хусусий кўринишдаги адолат ҳар
бир кишининг ўй хаёли ва орзулари билан боғлиқ, индивидуал хусусиятга эга,
тор маънодаги субъектив воқеликдир. Утопияга, фантазияга берилиш,
келажагини хаёлий моделлар орқали ифодалаш инсонга хос фазилатдир.
Ижтимоий адолатни кишилар гоҳо ана шу тасаввурларига мувофиқ воқелик
тарзида тушунадилар. Индивидуаллик ижтимоий адолатнинг умумий
(ижтимоий) кўринишига баъзан зид келади. Бу қисм билан бутун, хусусий
билан ижтимоий воқеликлар ўртасидаги зиддиятлар, қарама қарши
ёндашувлар маҳсулидир. Ижтимоий давлатда эса ушбу зиддият, қарама
қаршилик иложи борича кам бўлади. Шунинг учун ҳам ижтимоий давлат
|
| |