E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee service




Download 4,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/157
Sana12.02.2024
Hajmi4,42 Mb.
#154851
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   157
Bog'liq
Italy Econference Series Nov 2023 package

 
 
Proceedings of International Educators Conference 
Hosted online from Rome, Italy. 
Date: 25
th
Nov., 2023 
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
46 
эҳтиёжларига мувофиқ келадиган иш, амал, машғулот бериш, шу тарзда 
уларда ахлоқий фазилатларни шакллантириш мумкин, дейди[5]. “Фақат меҳр 
муҳаббат адолатлидир” деган ғоя Мао цзи фалсафаси ва этикасининг асоси 
ҳисобланади. “Осмон, дейди у, адолатни севади ва адолатсизликни яхши 
кўрмайди. Агар кишилар адолатли иш қилсалар Осмон ёқтирган нарсани 
қилган бўлади. Агар мен Осмон ёқтиган нарсани қилсам, у ҳам мен ёқтирган 
нарсани қилади. Мен нимани яхши кўраман ва нимани ёқтирмайман? Мен 
бахт ва фаровонликни севаман, бахстсизликни ёмон кўраман. Адолат эзгу 
амал, ахлоқий фазилатдир”[5]. 
Ижтимоий давлат жамият аъзоларида адолат туйғуси билан бирга юксак 
ахлоқий фазилатларни ҳам тарбиялашни назарда тутади. Давлатнинг адолатли 
бўлиши кишиларда гўзал ва олийжаноб фазилатларни ҳам тарбиялаши 
демакдир. Бу ўринда адолат тамойилларининг инсон ўйлари, хатти 
ҳаракатлари ва ахлоқига ҳам ижобий таъсир этиши намоён бўлади. Ижтимоий 
давлат адолатли фаолияти ва адолатли бошқаруви орқали жамиятда 
гуманистик қадриятларнинг, юксак ахлоқий нормаларнинг шаклланишига 
эришади.
Ижтимоий давлат, шу жумладан, ижтимоий адолат ҳам, идеал жамият барпо 
этиш ҳақидаги мафтункор утопия билан бурканган. Мафтункор утопия 
инсоннинг ўй хаёллари, орзулари ифодаси сифатида унинг келажак ҳаёт, 
борлиқ ҳақидаги тасаввурларини безайди, унга идеал модел яратишга имкон 
беради. Агар идеал моделда инсон хаёлини чулғаб оладиган мафтункорлик 
бўлмаганида, у ижтимоий адолатни барқарор воқелик, қадрият сифатида 
қалбида сақлаб келмасди[6]. Фалсафанинг ўзи ҳам мафтункор утопия 
сифатида ижтимоий онгни, кишилар субъектив фаолиятини, гносеологик 
қизиқишларини ўзига жалб этиб келади, ундаги дискурслар кўпроқ хаёлот 
маҳсулларидир. Мафтункор утопиялик фалсафада проектив изланишлар ва 
моделларни шакллантиради, келажак реаллаикдан ўзгача, ҳатто ундан аъло 
борлиққа айланади[7]. Ижтимоий давлатдаги утопик элементлар унинг 
тарихий анъанавий қарашлар билан уйғунлигини, у мавжуд тажрибаларни 
мутлақ рад этмаслигини, аксинча, ижтимоий онг, фалсафа ва кратолгик 
таълимотлардаги позитив қарашларни ўзида мужассам этишини кўрсатади. 
Платоннинг “Давлат” (эр. авв.360 йил), Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, 
Томас Морнинг “Утопия” (1516 йил), Томаззо Кампанелланинг “Қуёш 
шаҳри”(1623 йил), Ф.Бэконниг “ Янги Атлантида” (1627 йил), Георг 
Невилнинг “ Пайнс ороли” (1668 йил), Эмилиьон Кабренинг “ Икарияга 
саёҳат” (11840 йил), Фридрих Шелонскийнинг “ Келажак дунёсида” (1895 



Download 4,42 Mb.
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   157




Download 4,42 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee service

Download 4,42 Mb.
Pdf ko'rish