|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
48
Нидерландия, Хитой, Ҳиндистон, Япония ўзининг стратегик вазифаларини
мутлақ бошқа сиёсий парадигмага қуришган бўларди. Ушбу илғор давлатлар
эришган ютуқлар, ижтимоий адолатни қарор топтиришга қаратилган ички
сиёсати демократик тараққиёт йўлига кирган бошқа давлатлар учун ибрат,
намуна бўлаётганининг боисини энди англаса бўлади. Демак, ушбу фикр
мулоҳазалардан икки хулоса келиб чиқади: биринчиси, ижтимоий адолат ва
ижтимоий давлат келажакка қаратилган орзулар, хаёлий моделлар
ифодасидир. Бу тасаввурлар инсониятни азалдан қизиқтириб, ўй хаёлларини
банд этиб келади. Шу маънода уларга утопия сифатида қаралади. Бундан
ташқари,
мазкур
моделларни
реал
воқеликка
айлантиришга,
объективлаштиришга инсоният тайёр эмас эди. Ижтимоий тарихий
жараёнлардаги объектив ва субъектив омиллар идеал давлатни ва идеал
жамиятни барпо этиш имконини бермаган, натижада моделлар шунчаки
хаёлот маҳсуллари бўлиб қолаверган. Бугун инсоният, демократик
ривожланишнинг мазкур босқичида, ижтимоий адолат ва ижтимоий давлатни
барпо этиш учун объектив ва субъектив омиллардан самарали фойдаланиш
имконига эга. Тўпланган сиёсий ва фалсафий - ҳуқуқий тажрибалар, билимлар
уларни реал воқеликка айлантириш имконини беради. Шунинг учун ҳам
ижтимоий адолат ва ижтимоий давлатни барпо этиш мумкин. Иккинчидан,
инсоният ва фалсафий - ҳуқуқий билимлар ижтимоий адолат ва ижтимоий
давлат ҳақида аниқ, илмий тасаввурларга эга. Энди ушбу тасаввурларни
объективлаштириш йўлларини қидириш, давлатлар ва сиёсий институтларни,
жамиятларни шу пайтгача орзу, тилак ва утопия бўлиб келган моделларни реал
воқеликка айлантиришга йўналтириш даркор.
|
| |