|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
47
йил), Герберт Уэллснинг “Замонавий утопия” (1905 йил), Александр
Казанцевнинг “ Коинот Донкиходлари” ва “Минг йиллардан кейин” (1997 йил)
асарларидаги ижтимоий адолат ғоялари ва мавзулари ижтимоий давлат
концепциясининг назарий асослари сифатида қаралиши мумкин. Утопиянинг
мафтункор ғоялиги унинг кишилар қалби ўйидан ўчмаслигида эмас, балки
ижтимоий онгда қаердадир шундай давлат, жамият ва макон бор унга албатта
етамиз, деган тасаввурнинг борлигидадир. Ушбу тасаввур кишиларни идеал
давлат ва идеал жамият барпо этиш ўйи билан яшашга ундаб туради.
Ҳар кимнинг ўз
адолати ва ижтимоий адолат ҳақида тасаввурлари, тушунчалари бор. Аслида
бу плюрализм, кишиларнинг ижтимоий борлиқ ва келажак ҳақидаги фикрлари
бир бирлариникидан фарқ қилиши табиий ҳол. Плюрализмнинг борлиги эмас,
балки, аксинча, унинг йўқлиги зарарли. Бироқ ижтимоий адолат умумий
тасаввур ва тушунчаларсиз мавжуд бўла олмайди. Плюралистик фикрлар
пировард натижада умумий тасаввурларда уйғунлашуви керак. Ижтимоий
давлат ўзининг ички сиёсати билан адолат ҳақида ана шундай умумий
тасаввурларни шакллантиради. Ижтимоий давлат плюралистик ёндашувни
рад қилмайди, улар устидан тотал назорат уйғотмайди. Плюрализм
демократик қадрият сифатида ижтимоий давлатда ҳам мавжуд бўлади, аммо у
умумий ижтимоий бирлик, аҳиллик, ҳамкорлик талабларини устувор норма
деб билади. Бу норма кўпинча қонунлар, ҳуқуқий қадриятлар тарзида келади,
плюралистик фикрлар ушбу қадриятларга таянади.
Ижтимоий адолатни, шу жумладан,
ижтимоий давлатни ҳам, ўрнатиш мумкин, деган фикр инсоният тафаккурида
азалдан мавжуд. Демак, уларни қарор топтириш хаёл ўйинлари, утопия эмас.
Тўғри, ижтимоий адолат ва ижтимоий далат тўла қарор топган давлат
учрамайди, аммо уларнинг асосий тамойилларини, энг муҳим жиҳатларини
илғор давлатларда кўришимиз мумкин. Масалан, қонун устуворлигини
таъминлаш, демократик бошқарув институтларини жорий этиш, инсон ҳуқуқ
ва эркинликлари учун кураш, фуқаролик жамияти институтларини
шакллантириш, давлатнинг кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини қабул қилиши,
шахснинг иш билан бандлиги, унинг зарур бўлганида давлатнинг моддий
ёрдамини олиши, шахсий ҳаёти хавфсизлигининг таъминлангани кабилар
шулар жумласидандир. Бу чора тадбирлар БМТ ва бошқа халқаро уюшмалар
томонидан давлат ички сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида эътироф
этилган. Мазкур йўналишлар бўйича давлатлар халқаро рейтинги аниқланади
ва уларнинг келгуси йилларда бажарадиган ижтимоий ва ҳуқуқий вазифалари
белгилаб берилади. Агар ижтимоий адолат ва ижтимоий давлат барпо этиш
шунчаки хаёлий орзу, утопия бўлиб қолганида прагматизмга, ижтимоий
амалий натижаларга қурилган АҚШ, Англия, Швеция, Германия, Франция,
|
| |