|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
43
айниқса ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий ҳамкорлик
кабилар билан уйғун келади, соф ижтимоий адолат мумкин эмас. Бироқ илмий
мақсад нуқтаи назаридан уларни алоҳида ўрганиш, ички хусусиятларини
алоҳида воқеликлар сифатида тадқиқ этиш мумкин. Бу эса ижтимоий давлатда
ижтимоий адолатни таъминлашнинг асосий қонуниятлари ва механизмлари
нималардан иборат бўлади, деган саволни кун тартибига қўяди.
Илмий ва фалсафий - ҳуқуқий, этикологик адабиётларни ўрганиш
(Қаранг:
дан маълум бўладики, адолат ва ижтимоий адолатни таъминлашнинг қуйидаги
қонуниятлари ва механизмлари мавжуд:
1)
адолат инсон мавжудлигининг, ўй хаёлларининг, орзусининг таркибий
қисмидир;
2)
ижтимоий адолат жамиятда тенглик ва мувозанат ифодасидир;
3)
ижтимоий адолат гўзал ва олийжаноб маънавий ахлоқий қадрият;
4)ижтимоий адолат идеал жамият барпо этиш ҳақидаги мафтункор
утопия;
5) ҳар кимнинг ўз адолати ёки ижтимоий адолат ҳақидаги тасаввурлари
бор;
6)ижтимоий
адолатни ўрнатиш, таъминлаш мумкин.
Инсондаги
ўй,
хаёл, фантазия бир он ҳам уни тинч қолдирмайди. Аслида у ушбу хислатлари
билан ўзини тирик ва онгли мавжудот эканини тасдиқлайди. Адолат ва
ижтимоий адолатни таъминлаш азалдан кишиларнинг орзуси сифатида
уларнинг ўй хёллари, ҳатто фантазиясининг ифодаси бўлиб келади. Утопия
адолатнинг ёки ижтимоий адолатни ўрнатишнинг атрибути сифатида мавжуд.
Уларнинг ўй хаёл олами билан боғлиқлиги инсон интилишларига, адолатли
жамият барпо этиш орзуларига қувват беради. Шу нуқтаи назардан адолат
ҳақидаги ўй хаёллар, орзулар инсон қалбидан барқарор воқелик сифатида жой
олган. Аристотель барқарор ва ўткинчи нарсалар ҳақида мулоҳазалар юрита
туриб, адолатни барқарор воқелик эканини таъкидлайди[3]. У адолат ва
адолатсизлик, кам адолатли ва кўп адолатли (бу ҳам файласуфнинг
гуруҳлашидир) инсон ўй хаёлидан чуқур жой олган, улар воқелик сифатида
антиномик тушунчалардир, деб қайд қилади. Аристотель таъкидига кўра,
адолат ёки адолатсизлик воқеликнинг сифат кўрсаткичи, белгисидир. Аммо бу
адолат ҳақидаги тасаввурларнинг ўй, хаёл ва фантазия маҳсули сифатида
|
| |