|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
40
фикр юритмаган, уни таъминлаш устида бош қотирмаган давр, мутафаккир,
киши топилмайди. Ижтимоий адолатни таъминлаш масалалари фалсафий-
ҳуқуқий тадқиқотларда ҳам тилга олинадиган мавзудир. Мавзу қанчалик
қадимий бўлса да, унга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж ижтимоий онг, ижтимоий
муносабатлар ҳамда давлатчиликка оид тадқиқотларда муҳокамадан тушиб
қолмаган. Ҳар бир давр ва ҳар бир давлат ундан ўзига мувофиқ жиҳатларни
қидирган, ижтимоий адолатнинг янги янги қирраларини кашф этган.
Ижтимоий давлат эса ижтимоий адолатни таъминлашни ўзининг бош мақсади,
вазифасига айлантирган. Шунинг учун ижтимоий давлатнинг асосий
функционал хусусиятларини ўрганиш ижтимоий адолатни таъминлаш
имкониятларини аниқлаш ва очиб беришдан бошланиши зарур. “Адолат” ва
“ижтимоий адолат” фалсафий ахлоқий тушунчалар сифатида Суқрот
давридан бери муҳокама қилиб келинади. Уларга бағишланган баҳс, мунозара
ва дискурсларнинг сони саноғи йўқ. Уларни таҳлил қилиш ва бошқача талқин
ёки илмий концепцияни илгари суриш бизнинг вазифамиз эмас. Аммо
уларнинг ижтимоий давлат концепциясини шакллантириш, унинг идеал
моделини реал моделга олиб чиқиш имкониятларини аниқлаш учун зарур
фалсафий-ҳуқуқий жиҳатларини очиб бериш муҳимдир. Суқротнинг
Фрасимах билан баҳси мавзумиз учун бетакрор манба бўлиши мумкин. ўз
фикрларига маҳлиё Фрасимах давлат бошқарувининг тирания, демократия ва
аристократия шакллари борлигини қайд этади. Суқрот бу фикрга,
классификацияга эътироз билдирмайди, уни қабул қилади. Кейин Фрасимах,
“ҳар бир давлатда ким ҳоктимият тепасида бўлса, у кучга эга” дейди. Бу
фикрга ҳам Суқрот эътироз билдирмайди, уни тасдиқлайди. Ким ҳокимият
терпасида бўлса у ўзига зарур қонунларни ўрнатади, дейди Фрасимах. Унинг
фикрича, “демократлар демократик қонунларни, тиранлар тиранияга оид
қонунларни, ва бошқалар ҳам шу тарзда ўзига маъқул қонунларни ўрнатади
ушбу қонунларни ўрнатганлар кучлилар уларни адолатли биладилар ва уларни
бузганларни адолатни бузганлар сифатида жазолайдилар. Барча давлатларда
ҳокимиятга эга кишилар ўзларига мувофиқ қонунларни адолатли деб
биладилар. Барча давлатларда мавжуд ҳокимиятга фойдали нарсалар
адолатлидир”[1]. Фрасимах фикрларига қўшилган Суқроқ унинг “кучлилар”
деган сўзини билмаслигини айтади. Кейин Фрасимах “кучлилар” деган
қонунлар қабул қиладиганларни билдиради ва улар қабул қиладиган қонунлар
қолганлар учун адолат сифатида қабул қилиишини билдиради. Гоҳо
|
| |