|
E- conference s e r I e s premium best q uality guaran tee serviceBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 package
Proceedings of International Educators Conference
Hosted online from Rome, Italy.
Date: 25
th
Nov., 2023
ISSN: 2835-396X Website: econferenceseries.com
42
бирларига, айниқса давлатга, унинг сиёсий институтларига ишонадилар,
адолатсизлик юзага келганида эса жамиятда аҳиллик йўқолади. Демак, давлат
билан халқ ўртасидаги бир бирига ишонч, ҳамкорлик ва дўстона
муносабатларнинг шаклланиши адолат тамойилларининг таъминланишига
боғлиқдир. Шунга яқин фалсафий - ҳуқуқий ва ахлоқий ёндашувни биз
“Авесто”да ҳам учратамиз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Авесто”да
давлатчилик адолат тамойиллари ва адолатли бошқарув билан уйғун келади.
Зардўштийлар китобида давлатчиликнинг шаклланиши уч босқичга бўлинади:
“биринчи энг қадимий даврдаги ҳаётда адолат ва инсоний бахт саодат
ҳукмрон бўлган; иккинчи даврда эзгулик ва ёвузлик руҳлари ўртасида адолат
учун кураш давом этган; учинчи даврда ақл идрок, адолат тантана қилган.
“Авесто” яхшиликдан таълим бериб, унга садоқатли бўлиб, яхши ҳокимлар
ҳукм юритаверсинлар. Одамларга ва уларнинг авлодларига бахт саодат
келтирадиган адолатли қонунларни жорий қилсинлар ва амалга оширсинлар,
деган таъкиди бежиз эмас”[2]. Адолатли давлат ва адолатли бошқариш ҳақида
Шарқ мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд
Қошғарий, Ар Розий, Ибн Рушд, Насриддин Тусий, Алишер Навоий, Бобур,
Аҳмад Дониш, Ас Самарқандий ҳам қимматли фикрлар билдиришган. Улар
адолатни шоҳ, унинг фазилатлари, раиятга муносабатлари ва ахлоқий
фазилатлари билан боғлашади. Ахлоқийлик ва адолат тамойиллари уйғун
келади. Давлат бошқарувини ахлоқийлик билан боғлаш Шарқ сиёсий
фалсафаси ва кратологиясида анъанадир. Ижтимоий давлат ушбу анъаналарни
замонавий қарашлар билан уйғунлаштириши зарур, чунки давлат раҳбарининг
ахлоқий фазилатлари, адолатли иш юритиши ҳали адолатли давлат, адолатли
бошқарувнинг ўрнатилганини билдирмайди. Тўғри, мамлакатни адолатли
бошқаришда давлат раҳбарининг ахлоқий фазилатлари,. адолатли бошқаруви
муҳим ўрин тутади, аммо замонавий жамиятларда бошқариш субъекти фақат
давлат бошлиғи эмас. Фуқаролик жамияти институтлари, парламент,
маҳаллий бошқув органлари, ўзини ўзи бошқариш институтлари, корпорация
ва трансмиллий уюшмалар каби демократик бирлашмалар ўз манфаатлари
орқали давлат бошқарувига таъсир этади, унинг тактикасини ўзгартириб, давр
талабларига мослаштириб туради. Ижтимоий давлат ушбу реалликни,
бошқаришга плюралистик ёндашувни ҳисобга олади, турли манфаатларни
уйғунлаштириш орқали демократизм ва конституционализмни таъминлайди.
Ижтимоий адолат бошқа ижтимоий воқеликлар,
|
| |