|
БОРАЁТГАН ИСЛОҲОТЛAР ВA УЛAРНИНГ ТАХЛИЛИBog'liq Italy Econference Series Nov 2023 packageБОРАЁТГАН ИСЛОҲОТЛAР ВA УЛAРНИНГ ТАХЛИЛИ
Махмудова Зульфия Мухиддиновна
И. Каримов Номидаги Тошкент Давлат Техника Университети
Амалий Инглиз Тили Кафедраси Катта Укитувчиси
Кириш
Кириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг Олий
Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таълимга алоҳида
тўхталиб таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю
ягона тўғри йўлидир деб такидлагани таълимга давлат томонидан алохида
еътибор қаралиётганини кўрамиз.
Юсуф Хос Ҳожиб бобомиз айтганларидек:
“Заковат бор жойда улуғлик бўлади,
Билим бор жойда буюклик бўлади”.
Шунинг учун ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом еттиришимиз,
таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот
қилиб, ўқув-тарбия ишлари сифатини ошириш бўйича улар қўйган
масалаларни биргаликда ҳал етишимиз керак.2023 йилга юртимизда “Инсонга
еътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном беришни таклиф қиламан деб
таъкидлади. Президент парламентга мурожаатномасида таълим масаласига
алоҳида урғу қаратди. Бу албатта ўсиб келайпотган ёшларда илмга бўлган
қизиқишларга кенг йўл очилди десак муболаға бўлмайди.Ўзбекистон
Республикасида олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг устувор
йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий
фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни
модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида
мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмокда. Маълумки, замонавий
ҳаётни бугунги кунда илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур
этиб бўлмайди. Айниқса, ривожланган хорижий давлатларда таълимни
ривожлантириш биринчи галдаги энг асосий вазифа сифатида белгиланмоқда.
Бунга сабаб мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган
ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Айниқса, ҳар бир халқ, ҳар бир
|
| |