• Тадқиқот методологияси
  • Таҳлил ва натижалар
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil




    Download 0,55 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet6/12
    Sana06.01.2024
    Hajmi0,55 Mb.
    #131365
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
    Bog'liq
    4 Toshnazarova

    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil 
    35 
    3/2021 
    (№
     
    00053)

     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    Харажатлар - бу кўзланган мақсадларга (маҳсулот ишлаб чиқариш, товарлар 
    хариди, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, лойиҳаларни амалга ошириш) эришиш 
    учун сарфланган барча ресурслар қийматининг пулдаги ифодасидир. Ушбу атама жуда 
    кўп маънога эга бўлиб, турли хил вазиятларда турли хил типдаги харажатлар 
    қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотни ишлаб чиқариш ва 
    харидорларга сотиш учун кўплаб харажатлар амалга оширилади. Буларга материал 
    харажатлар, меҳнат ҳақи харажатлари, машина ва асбоб-ускуналарнинг амортизацияси 
    харажатлари, таъмирлаш харажатлари, ходимларни овқатлантириш ва тиббий хизмат 
    кўрсатиш харажатлари, электр-энергия харажатлари, маҳсулотларни сақлаш, реклама 
    қилиш, харидорларга етказиб бериш, менежерларнинг иш ҳақи, телефон ва интернет 
    харажатлари ҳамда бошқа харажатларни киритиш мумкин. Харажатларнинг тури ва 
    миқдори ташкилотнинг фаолият хусусиятлари, унинг ҳажми бошқа омилларга боғлиқ 
    бўлади.
    Тадқиқот методологияси
     
    Ушбу тадқиқот ишида адабиётларни мантиқий таҳлил қилиш асосида хулосалар 
    қилинди. Интернет саҳифасидаги маълумотлардан фойдаланилди. Меъёрий-ҳуқуқий 
    ҳужжатларда келтирилган вазифалар методологик асос қилиб олинди. Россия 
    тажрибаси ўрганилди. Таннарх ҳисоби бўйича инглиз тилидаги дарслик, илмий 
    мақолалар илмий таҳлил қилиб чиқилди. Математик алгоритм, кетма-кетликлардан 
    фойдаланилди. Мақолани тайёрлашда гуруҳлаш, таққослаш, таҳлил ва синтез, индукция 
    ва дедукция, статистика, иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланилган.
    Таҳлил ва натижалар
     
    Хорижий тажрибаларда харажатларни (expenses) корхонанинг одатдаги фаолияти 
    (ordinary) билан боғлиқ харажатлар ва одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган 
    харажатларга (losses) ажратилган. Уларнинг таркибини қуйидаги чизмада акс 
    эттиришимиз мумкин (1-расм). 

    Download 0,55 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




    Download 0,55 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

    Download 0,55 Mb.
    Pdf ko'rish