“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
36
3/2021
(№
00053)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
Корхонанинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар – бу корхонанинг
одатдаги фаолияти курси жараёнида юз берган операцион, молиявий ва инновацион
илмий-тадқиқотлар фаолиятлари натижасида юзга келган харажатларидир.
Операцион фаолияти харажатларга сотилган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш
харажатлари, маъмурий бошқарув ва бошқа операцион харажатлар киради.
Иқтисодиётни
глобаллашуви
шароитида
молиявий
фаолият
замонавий
компаниялар асосий фаолиятига айланмоқда. Халқаро стандартларга мувофиқ бундай
харажатларга молиявий активларнинг чиқиб кетишидан зарарлар, молиявий
активларнинг қадрсизланишидан зарарлар, молиявий активларни реклассификация
қилишдан зарарлар ва бошқа молиявий харажатларни киритиш мумкин.
Корхонанинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлари – бу
корхонанинг одатдаги курси фаолияти жараёнида юз бериши ёки юз бермаслиги
мумкин бўлган харажатдир. Буларга табиий офат туфайли юзага келган харажатлар,
жорий бўлмаган активларни тасарруф қилишдан зарарлар, валюта курси бўйича
зарарларни киритиш мумкин.
Одатдаги фаолият билан боғлиқ харажатлар таркибида операцион харажатлар
салмоқли ҳиссани ташкил этади. Операцион харажатларни икки гуруҳга ажратиш
мумкин (2-расм):
2-расм. Операцион харажатлар турлари
2
АҚШдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича луғатида “
ишлаб чиқариш харажатлари – бу
материал харажатлари плюс ушбу материалларни тайёр маҳсулотга айлантириш билан
боғлиқ харажатларга айтилади. Барча ишлаб чиқариш харажатлари тайёр маҳсулот
таннархига шундай олиб борилиши талаб этиладики, бунда компаниянинг ташқи
молиявий ҳисоботи GAAP талабларига мувофиқ келсин”. [18] таъриф келтирилган. Ушбу
манбада ишлаб чиқариш харажатлари учта категорияга ажратилган:
тўғридан-тўғри
материал (
Direct materials), тўғридан-тўғри меҳнат
(Direct labor
)
ва устама ишлаб
чиқариш
(Manufacturing overhead
)