“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
37
3/2021
(№
00053)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
бевосита меҳнат ва устама ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб, ушбу харажатларнинг
оқилона қўшилиши натижасида тайёр маҳсулот таннархи юзага келади.
Ишлаб чиқариш харажатларини таннарх объектларига олиб бориш усулига қараб:
бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита (тўғридан-тўғри бўлмаган) ишлаб чиқариш
харажатларга бўлинади.
Бевосита (тўғридан-тўғри) харажатлар – бу аниқ таннарх объектига иқтисодий
моҳиятига кўра тўғридан-тўғри олиб бориш мумкин бўлган харажатлардир. Масалан,
автомобиль ишлаб чиқаришда автомашинанинг кузови, матори ва бошқа эҳтиёт
қисмлари, ҳамда шу турдаги автомобилни ишлаб чиқариш билан машғул бўлган ишлаб
чиқариш ишчиларининг меҳнат ҳақи харажатлари бевосита харажатлардир. Ушбу
харажатларни қайси автомобилни ишлаб чиқаришда сарфланганлигига қараб тўғридан-
тўғри маҳсулот таннархига идентификациялаш мумкин. Айрим адабиётларда тўғри
харажатлар ҳам тавсифланган.
Билвосита харажатлар (тўғридан-тўғри бўлмаган) харажатлар – бу аниқ таннарх
объектига иқтисодий моҳиятига кўра тўғридан–тўғри олиб бориш мумкин бўлмаган,
даставвал жамғариладиган (аккумляцияланадиган), сўнгра маҳсулот таннархига
маълум асосланган мезонлари асосида тақсимланадиган харажатларга айтилади.
Масалан, автомобиль ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш бўйича инспекторнинг
меҳнат хақи харажатларини битта автомобилнинг таннархига олиб бориб бўлмайди,
чунки, у ходимнинг меҳнати бир нечта турдаги автомобилларнинг сифатини назорат
қилишга боғлиқ ҳисобланади. Шунинг учун, унинг меҳнат ҳақини ҳар бир автомобиль
турларининг сифатини назорат қилишда сарфлаган меҳнат соатларига мутаносиб
равишда тақсимлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш харажатлари амалга ошириш натижасида маҳсулот таннархи
шаклланади. Демак, ишлаб чиқариш харажатларининг тайёр маҳсулотлар қийматида
ўзининг ифодасини топиши тайёр маҳсулот таннархи кўринишида амалга ошади.