“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
38
3/2021
(№
00053)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
жойлаштириладиган жойига етказиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилади. Ушбу
жараёнлар орқали маҳсулот таннархи шаклланади.
3-расм. Тайёр маҳсулотлар таннархи элементлари
3
Соҳа бўйича энг нуфузли ташкилот CIMA институти Таннархни ҳисоблаш (Costing),
Таннарх ҳисоби (Cost accounting) ҳамда Таннарх бухгалтери (Cost Accountancy)
тушунчаларига алоҳида тавсифлар келтирган:
“
Таннархни ҳисоблаш (Костинг) – бу таннархни аниқлашда қўлланиладиган
методлар (techniques and) мажмуаси ҳамда уни ҳисоблашни
амалга ошириш
жараёнидир (processes). Ушбу методлар маҳсулотлар ва хизматлар таннархини аниқлаш
процедурасини тартибга солувчи принциплар ва қоидалардан иборат бўлади. Ушбу
методлар турли маҳсулотлар ва хизматлар таннархини аниқлашда саноат
тармоқларининг хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади” [20].
Бошқа манбаларда ҳам шу каби тавсифлар келтирилган: “Костинг – бу
қуйидагиларни аниқлашда қўлланиладиган принциплар ва қоидалардир: (а)
маҳсулотлар, мисол учун кимё маҳсулотлари, телевизор ва бошқа маҳсулотларни ишлаб
чиқариш таннархи ҳамда (б)
хизматлар, мисол учун электр энергияси,
транспорт ва
бошқа ҳизматларни таъмин этиш таннархи.”
Амалиётимизда таннархни ҳисоблаш “маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи
калькуляцияси”, рус тилида «калькуляция себестоимости продукции (работ, услуг)» деб
юритилади. “Calculatio” [21] лотинча сўздан олинган бўлиб счет, яъни жамини чиқариш
маъносини англатади. Европа ва АҚШдаги дарсликларда ҳамда халқаро стандартларда
маҳсулот таннархини ҳисоблашда “калькуляция” атамасидан фойдаланилмаган. Таннарх
ҳисоби масалаларни ўрганишда энг кўп қўлланиладиган
атамалардан бири бу
костингдир. Масалан, таннархи ҳисобида костингнинг қуйидаги турларидан
фойдаланамиз: “costing method
, absorption costing
, variable
(direct)
costing
, process
costing
, activity-
based costing, actual costing
, standard costing
, average costing
, functional
costing
, historical costing
, constraint based costing
, continuous operation costing
, contract
costing
, normal costing
, job
order costing”. Бу тушунчаларнинг ҳар бири битта мавзу.