• “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 379 2/2021 (№
  • Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили




    Download 381.58 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet2/8
    Sana31.10.2023
    Hajmi381.58 Kb.
    #92209
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    37 Umirova
    AWR027
    Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили 
    Инновациялар туризм соҳасида муҳим аҳамият касб этади. Аввало, инновация 
    ва инновацион фаолият анъанавий тарзда илмий-техник тараққиёт ёки юқори 
    технологик қисми ва илмий тадқиқотлар ҳамда ишланмалар натижаларининг 
    амалиётга жорий этилиши билан боғлиқ жараён сифатида тушунилади. Бироқ, 
    “инновация” тушунчасининг маъно ва мазмуни кенг қамровли ҳисобланади.
    Г. Менш иқтисодий ўсиш суръатлари ва иқтисодиёт тараққиётнинг 
    даврийлигини асосий янгиликларнинг такрорийлик жараёни билан боғлайди. Aсосий 
    инновацияларнинг потенциали тугаб бораётганлиги сабабли, “технологик дебсиниш” 
    ва иқтисодиётдаги турғунлик ҳолати учун шарт-шароит яратилади. Янги пойдевор 
    инновацияларнинг пайдо бўлиши технологик ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. 
    Саноатнинг барча тараққиёти биронта “технологик дебсиниш” дан иккинчисига 


    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 
    379 
    2/2021 
    (№
     
    00052)
     
     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    ўтилишидан иборат. 
    Замонавий талқинда “инновация” атамасини Й.Шумпетер биринчи бўлиб 
    қўллаб, инновация янги материаллар ва комонентлардан фойдаланиш, янги 
    жараёнларнинг жорий этилиши, янги бозорларнинг очилиши, янги ташкилий 
    шаклларнинг киритилишига асосланган барча янги услубларнинг янгича қўшилуви ва 
    тижоратлашувидан иборат ҳосила функцияларининг жиддий ўзгаришидир [11], деб 
    таъкидлаган.
    Туризм соҳасида Кармен Бабаита, Габрриела Сипос, Андреиа Испас ва Андреа 
    Нагулар томонидан “Ledership style and culture for innovation in hotel industru” -деб 
    номланган дарслигида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда инновацион 
    технологиялар етакчи роль ўйнаши борасида мулоҳазалар юритилади [5]. 
    Яна бир хорижлик олим Артура Кунллас томонидан чоп этилган “Innovation in 
    hospitality management” –деб номланган асарда меҳмонхоналарда инновацион 
    бошқарув усулларини қўллаш орқали самарадорликка эришиш устида тадқиқотлар 
    олиб борган[4]. 
    Аввало, туризмда инновацион фаолиятнинг қўлланилиши раҳбариятнинг иш 
    фаолиятига боғлиқ бўлади. Бунда раҳбарият олдида муҳим масалалар туради. 
    Аввало, раҳбарият олдида капитал қўйилмалар ва технологиялардан максимал 
    самара олиш масаласи турибди, деб таъкидлаш мумкин. Бунинг учун олимлар 
    М.Алиева ва А.Норчаев камида қуйидаги бешта муҳим таркибий қисмни фарқлаш 
    жоизлигини таъкидлаб ўтадилар: [3] 
    - компаниянинг мақсади ва стратегиясини аниқлаш; 
    - илмий изланишлар ва тадқиқотларнинг аҳамиятини аниқлаш; 
    - илмий изланиш ва тадқиқотнинг қамровини белгилаш; 
    - илмий изланиш ва тадқиқотнинг натижаларини баҳолаш; 
    - фан ва бошқарувнинг умумий ҳамкорлик қирраларини аниқлаш. 

    Download 381.58 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 381.58 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

    Download 381.58 Kb.
    Pdf ko'rish