• Корхона ва туризмни ривожлантириш билан боғлиқ инновациялар
  • Маркетинг инновациялари мақсадли истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш ва муайян пайтларда мижозларнинг етишмаган сегментларини жалб этиш Даврий инновациялар
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil




    Download 381.58 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet5/8
    Sana31.10.2023
    Hajmi381.58 Kb.
    #92209
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    37 Umirova
    AWR027
    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 
    382 
    2/2021 
    (№
     
    00052)
     
     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    1-жадвал 
    Туризм соҳасида инновацион фаолият турлари[10] 
    Корхона ва туризмни ривожлантириш билан боғлиқ инновациялар 
    рақобатбардош ташкилотларни қайта ташкил этиш ва кенгайтириш, кадрлар сиёсати, оқилона 
    иқтисодий ва молиявий фаолият 
    Маркетинг инновациялари 
    мақсадли истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш ва муайян пайтларда мижозларнинг 
    етишмаган сегментларини жалб этиш 
    Даврий инновациялар 
    туризм маҳсулотнинг истеъмол хусусиятларини ўзгартириш ва бозорда эксклюзив мавқега эга 
    бўлишини таъминлаш 
    Мазкур жадвалга кўра, туризм соҳасига киритиладиган инновацион фаолият 
    турлари турли шарт-шароитларда қўлланилишини белгилайди. Аксарият ҳолатларда 
    туризм соҳаси ва меҳмондўстликда инновацияларни биргаликда қўллаш мумкин. 
    Яъни, туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги инновацияларнинг қуйидаги асосий 
    йўналишлари ажратилади:[7] 
    - туризм маҳсулотнинг янги турлари, ресторан маҳсулотлари, меҳмонхона 
    хизматлари ва бошқаларнинг чиқарилиши; 
    - анъанавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда янги ускуна ва технологиялардан 
    фойдаланиш; 
    - илгари фойдаланилмаган янги туризм ресурслардан фойдаланиш, бунга ноёб 
    мисол сайёҳларнинг космик кемаларда коинот узра саёҳати; 
    - анъанавий сайёҳлик, ресторан маҳсулотлари, меҳмонхона хизматлари ва 
    бошқаларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ташкил этишдаги ўзгаришлар 
    ҳамда янги маркетинг ва менежмент; 
    - меҳмонхоналар ва ресторанларнинг тармоқлари учун янги бозорларни 
    аниқлаш ва улардан фойдаланиш. 
    Туризмда инновация - жамият томонидан талаб этиладиган иқтисодий, 
    ижтимоий, экологик, илмий-техник ёки бошқа кўринишдаги самарага эришиш 
    мақсадида соҳага янгиликни жорий этишнинг якуний натижасидир. Яъни, инновация 
    муайян таваккалчилик хавфи билан боғлиқ исталган яратувчанлик фаолиятининг аниқ 
    маҳсули бўлиб, у туристик бозорда тубдан фарқ қилувчи, эҳтиёжларни янада тўлароқ 
    қониқтирувчи маҳсулотлар, хизматларнинг илгари сурилиши ва жорий этилишини 
    таъминлайди. Аниқроқ айтганда, бу янги бозорларни очиш ва ўзлаштириш ёки бошқа 
    аниқ мақсадларга эришиш воситасидир. 
    Туристик корхоналар фаолиятида ўзига хос янги йўналиш пайдо бўлиб, 
    ривожлана бошлади ва бу “билимларни бошқариш” деб номланди. Мазкур йўналиш 
    умумий билимлар мониторинги, уларни олиш тизими, мувофиқ кўринишда сақлаш 
    ҳамда самарали фойдаланишни ўз ичига олади.
    Турфирма туризм бозорида хизматлар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг 
    истеъмолчилари ўртасидаги мавқени эгаллайди. Унинг вазифаси алоҳида ишлаб 
    чиқарувчилар хизматларини ҳамда асосий ва қўшимча хизматлар сифатидаги 
    турмаҳсулотни яхлит кўринишда истеъмолчиларга етказиб беришдан - тақдим 
    этишдан иборат. Турфирманинг бу тахлит фаолияти аксарият инновациялар билан 
    боғлиқ, натижада эса турфирмалар инновацион фаолиятни жорий эта бошлайдилар. 
    Инновацияларнинг кўриниши меҳмондўстлик соҳасида аниқ намоён бўлди. 
    Хусусан, меҳмонхоналарни автоматлашган тарзда бошқариш имкониятини берувчи 



    Download 381.58 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 381.58 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil

    Download 381.58 Kb.
    Pdf ko'rish