“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil




Download 381.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana31.10.2023
Hajmi381.58 Kb.
#92209
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
37 Umirova
AWR027
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 
381 
2/2021 
(№
 
00052)
 
 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
тадбиркорлик субъекти томонидан яратилган инновацион маҳсулотларнинг 
амалиётга жорий этилиш даражаси билан белгиланади. 2019 йилнинг 1 июлидан 
бошлаб, ишлаб чиқаришнинг илмий-назарий асослари ва натижаларини амалиётга 
жорий этишда узвийликни таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар дастури қабул 
қилинди ва қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланди: 
- корхоналарда янги инновацион лаборатория ва конструкторлик бюролари 
фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг илмий институтлар ва ўқув юртлари билан 
ўзаро ҳамкорлигини рағбатлантириш; 
- олий ўқув юртларида ўқиш давомида иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича 
дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш ҳамда саноат корхоналарининг 
буюртмасига асосан илмий тадқиқотларни амалга оширишга битирувчи талабаларни 
жалб этиш; 
- саноат намуналарини яратиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
методларини тадқиқ этиш бўйича илмий-синов комплексларини яратиш назарда 
тутилган. 
Ўзбекистонда 
амалга 
оширилаётган 
иқтисодиётни 
модернизациялашга 
қаратилган саъй-ҳаракатларнинг пировард натижаси ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш соҳаларидаги инновацион жараёнларнинг узлуксизлиги таъминланиши ва 
кўлами кенгайтирилиши билан белгиланади. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш корхоналари фаолиятининг бевосита фан ютуқларига асосланган 
ишланмалар, ихтиро ҳамда лойиҳалар, юқори илм-фан сиғимига эга маҳсулотлар 
ишлаб чиқарилишига ихтисослашуви ҳамда инновация омилларига нисбатан зарурат 
кучайиши билан намоён бўлади. Зеро, келгуси истиқболда иқтисодий ўсиш ва 
мамлакат рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосини инновацион омиллар 
белгилайди [9]. Ҳар бир соҳанинг тараққиёти турли омиллар орқали 
таъминланади. Жумладан, туризм соҳасида ҳам инновациялар ўз-ўзидан 
шаклланмайди, балки унинг ривожланишини белгиловчи муайян омиллар таъсирида 
тараққиётга эришилади. Туризм соҳасида инновацион ривожланишни белгиловчи 
қуйидаги омиллар мавжуд:
- ички ва халқаро бозорларда бозорга оид конъюнктура ва рақобат; 
- муҳит ёки фан-техниканинг ривожланиш даражаси, қонуний ва меъёрий асос, 
сиёсий ва иқтисодий барқарорлик; 
- кадрлар ёки олимлар, мутахассислар, тадбиркорлар, менежерлар, сиёсий 
арбоблар ва давлат хизматчилари; 
- ресурслар ёки табиий, ишлаб чиқарувчи, молиявий, илмий-техник, технологик 
ва инфратузилма. 
Шунингдек, мазкур омиллар билан бирга туристик корхоналарда инновацион 
фаолиятни йўлга қўйиш, инновацион муҳитни яхшилашга қаратилган қонунлар 
доирасида таъсирчан ҳуқуқий нормалар тизимини шакллантирадиган институционал 
асосларнинг ишлаб чиқилиш даражасига ҳам боғлиқ. Шу боисдан ҳам, туризм 
соҳасида инновациялар муҳим ўрин тутиб, ўзига хос хусусиятларга эга. Инновация 
туризм бозоридаги янги маҳсулот, ҳодиса ёки хатти-ҳаракат кўринишида туристларни 
ўзига жалб этиши жоиз. Инновациянинг мақсади туристларнинг эҳтиёжларини 
қондириши баробарида тадбиркорга даромад келтиришдан ҳам иборат.
Бугунги кунда туризм соҳасида турли йўналишлар бўйича инновацион фаолият 
ривожланмоқда. Хусусан, туризм соҳасида инновацион фаолият корхона ва туризмни 
ривожлантириш билан боғлиқ инновациялар, маркетинг инновациялари ва даврий 
инновациялардан иборат: 



Download 381.58 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8




Download 381.58 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil

Download 381.58 Kb.
Pdf ko'rish