“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil
384
2/2021
(№
00052)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 2644817,5 млн.сўмни ташкил қилган.
Инновацияларга сарфланган харажатлар 2010 йилда 775,3 млн. сўмни
ташкил этган
бўлса, 2019 йилда 11183,7 млн. сўмни ташкил этган. Вилоятда жорий этилган
технологик инновациялар сони 2010 йилда 3 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилга
келиб 125 тани ташкил этган. Шу давр мобайнида маркетинг
инновациялари жорий
этилмаган. Ҳамда жорий қилинган ташкилий инновациялар сони жами 4 тани ташкил
этган.
Умуман олганда, минтақа туризми соҳасида инновацион жараёнлар жаҳон
туристик бозори талабларига мос равишда ривожланмоқда. Минтақага ташриф
буюрадиган ҳар бир турист интернет орқали ўз саёҳатини режалаштириши,
меҳмонхона ва авиакомпаниялар онлайн хизматларидан кенг фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, минтақада смартфонлардаги махсус мобиль иловалар орқали такси
чақиртириш, овқат
буюртма бериш, ресторанда жой банд қилиш ёки борилаётган
манзил ҳақида интернетдан маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд.
Хулоса ва таклифлар
Юқоридагилардан келиб чиқиб, минтақавий туризмда инновацион фаолиятни
кенг йўлга қўйиш ва уларнинг мавқеини янада кучайтириш учун қуйидаги
йўналишлардаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
- туризмни самарали ривожлантиришга қаратилган
инновацион стратегияларни
ишлаб чиқиш ва уни амалий фаолиятда кенг қўллаш;
- инновацияларни яратиш ва амалга оширишга молиявий маблағлар
ажратилиши кўпайтирилишини таъминлаш;
- соҳа кадрларининг инновацион маҳсулотларни яратишга қаратилган
билимларини такомиллаштириш ҳамда бу борада хорижда малака оширишларини
ташкил қилиш;
- инновация маҳсулотини яратган мутахассис ва
ходимларни доимий
рағбатлантириб туриш.