|
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yilBog'liq 37 Umirova AWR027“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil
383
2/2021
(№
00052)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
Sabre,Travelport Galileo, Worldspan, Amadeos, Expedia, Abacus каби дастурлар
яратилди ва амалиётда самарали тарзда қўлланилмоқда.
Туризм соҳаси субъектлари турмаҳсулотларни мижозларга самарали етказиш
учун замонавий коммуникация усулларидан фойдаланадилар. Булар қаторида
бизнеснинг интернет сайтлари, ижтимоий медиа ёки саёҳат қилувчилар орасида
машҳур бўлган йирик онлайн платформалар, хусусан Booking.com, TripAdvisor,
Expedia, Cheapair, Kayak каби сайтлар алоҳида нуфузга эга, уларнинг йўлга қўйилиши
маркетингдаги стратегик инновацион ёндашувга мисол бўлади.
Саёҳат қулайроқ ва камхарж (кам чиқим) бўлиши учун индивидуал туризмга
босқичма-босқич ўтилмоқда. Яъни, сайёҳларнинг жамоавий ташрифидан ташқари,
алоҳида ўзи мустақил равишда ҳудудларни сайр қилиши ривожланмоқда. Хусусан, бу
борада Airbnb, Couchsurfing, HomeAway каби замонавий инновацион характердаги
интернет хизматлари орқали саёҳатни ташкил қилиш анча самарали ва ҳамёнбоп
бўлиб қолган. Туризм соҳасида инновацион фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд
хорижий тажрибаларга таянилиб, турфирмалар ўзларининг туристик фаолиятини
олиб борадилар. Бу борада ҳар бир турфирманинг фаолияти республика
минтақаларида ўзига хос йўналишларга эга.
Минтақавий туризмда инновациялардан фойдаланиш ўзига хос имкониятларга
эгалиги
билан
ажралиб
туради.
Хусусан,
Қашқадарё
вилояти
бўйича
инновациялардан фойдаланиш динамикасининг таҳлили бу ҳолатни яққол кўрсатади.
Булар жумласига инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқарган
корхона ва ташкилотлар сони, ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот, иш ва
хизматлар ҳажми, инновацияларга сарфланган харажатлар, жорий қилинган
технологик, маркетинг ва ташкилий инновациялар сони кабилар киради.
|
| |