“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil
380
2/2021
(№
00052)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
-инновацион ривожлантириш стратегияларини қабул қилиш ва амалга ошириш;
-инновацион фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
-инновацион фаолият субъектларига солиқ, божхона имтиёзлари ва
преференциялар бериш;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун
ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан инновацияларни
яратишга оид давлат буюртмасини бажариш;
-инновацион фаолиятни молиялаштиришга хўжалик юритувчи субъектлар
маблағларини жалб қилиш учун шарт-шароит яратиш;
- илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотнинг ва илғор
технологияларнинг
кафолатланган тарзда татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида уларнинг давлат
харидларини ташкил этиш;
-инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва
уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
Иқтисодиётнинг барча жабҳаларидаги каби туризм соҳасига ҳам инновация кенг
миқёсда татбиқ этилмоқда. Хусусан, туроператор истеъмолчини қизиқтириши, унинг
эътиборини қаратиши учун ўз амалиётида янгиликларга мурожаат этиши тақозо
этилади. Бундай ҳолда янгилик сайёҳларни жалб этишнинг муҳим воситаси сифатида
намоён бўлади ва муҳим роль ўйнайди. Масалан, “Библио-Глобус” туроператори
томонидан ишлаб чиқилган ва жорий этилган технологиялар таклиф этилмоқда. У
нархларнинг динамик рўйхати, учиш учун уч кунлик рўйхатдан ўтиш, батафсил 3-
даражали меҳмонхоналар моделлари, интерфаол парвоз харитаси ва ўз-ўзига хизмат
кўрсатиш терминалларига эга.
Туроператорларнинг сўнгги янгиликларидан бири “жонли нарх” дир. Туристик
маҳсулотларнинг нархи субъектив
инсон омили билан эмас, балки бозорнинг
объектив қонунлари билан белгиланади. “Яшаш нархи” воситачиларни четлаб ўтиб,
сўров пайтида бевосита истеъмолчига йўналтирилади. Ушбу янгилик туристлар ўз
харажатларини минималлаштириши билан бирга турни мустақил танлашлари
мумкинлиги билан тавсифланади. У исталган киши ўз уйидан чиқмасдан
фойдаланиши мумкин бўлган туроператорнинг веб-сайтида келтирилган динамик
нархлар рўйхати шаклида тақдим этилади.
Туроператор янгиликларидан яна бири авиакомпания парвозларини 3D-
рўйхатдан ўтказишдир. Сайёҳлар самолёт бортидаги
жойни олдиндан танлаб
оладилар ҳамда сиртқи рўйхатдан ўтиш ва бортга чиқиш талонини оладилар. Бундан
ташқари, саёҳатчилар самолётда парвоз этиш санасидан бир ва уч ой илгарироқ
қарор қабул қилишлари мумкин. Авиация бозори мутахассислари томонидан парвоз
пайтида олдиндан 3D-рўйхатдан ўтишнинг кенг кўламда қўлланилиши, автоуловлар
ортиқча юклама билан ишлаши пайтида рўйхатдан ўтиш пештахталари ва
аэропортлардаги махсус Drop off ҳисоблагичларидан навбатсиз ўтиш имконини
яратади. Шундай қилиб, туризм соҳаси замон билан ҳамнафасдир. Яъни,
бир жойда
депсиниб турмасдан олдинга силжишга, ўз фаолиятида инновацияларни жорий
этишга, шулар орқали эса янги бозор ва мижозларни забт этишга ҳаракат қилмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиёт субъектларининг салоҳиятини юксалтириш учун улар
фаолиятига инновацион ишланмаларни дадил татбиқ этиш, модернизациялаш,
техник ва технологик янгилашнинг стратегик мақсадларига монанд шароитларни
яратиш лозим. Бу борада 2018 йилда дастур қабул қилиниб, “Фаол
тадбиркорлик,
инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилди
[2]. Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан инновациялардан фойдаланиш даражаси ҳар бир