“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil
80
2/2021
(№
00052)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
(g) келгусида тақдим этилиши кўзда тутилган товар ёки хизматларга ҳуқуқни
тақдим этиш, қайсики харидор қайта сотиши ёки ўзининг харидорига тақдим этиши
мумкин (масалан, чакана савдо ташкилотларига маҳсулотларни реализация қилувчи
ташкилотлар ушбу савдо ташкилоти маҳсулотларини харид қилувчи
жисмоний
шахсларга қўшимча товар ёки хизматларни узатишни ваъда қилади);
(h) харидор номидан қурилиш, ишлаб чиқариш ёки активларни яратиш;
(i) лицензияни тақдим этиш (B52 - B63-бандлар); ва
(j) қўшимча товар ёки хизматларни харид қилиш бўйича опционларни тақдим
қилиш (қачонки бундай опционлар харидорларга B39 - B43-бандларда қайд қилинган
салмоқли ҳуқуқларни тақдим этади.” [11]
Ушбу таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики, халқаро стандартлар
“бажарилишларга оид мажбуриятлар” тушунчасини киритган, ваъда қилинган товар ва
хизматларнинг таркиби ҳамда фарқланувчанлик мезонлари ишлаб чиқилган. Россия
олимлари ушбу қоида ва тартибларнинг счетлар режасида қўллаш масалаларини
кўриб чиққанлар. Лекин, мамлакатимизда “бажарилишларга
оид мажбуриятларни
идентификациялаш” бўйича ҳали илмий-услубий ишлар етарли эмас. Шу боис,
мамлакатимиз фаолият кўрсатаётган корхоналар амалий мисолларида ушбу
кўрсаткичнинг қўлланилишини асослаб бериш ўта долзарб масала ҳисобланади.