“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil
78
2/2021
(№
00052)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
стандартларимизни халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, илғор
хорижий тажрибаларни жорий қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанларини жаҳон
даражасига олиб чиқиш вазифалари юклатилди. Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари (МҲХС) халқаро профессионал ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган
ҳужжатлар мажмуасидан иборат. Уларни ўрганиш ва жорий қилиш ҳар бир стандартни
чуқур таҳлил қилишни ва уларнинг қўлланилиши бўйича услубий тавсиялар ишлаб
чиқишни тақозо этади. Бизнинг фикримизча, стандартларни ўрганиш ва
жорий
қилишни маълум бир кетма-кетликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Чунки, концептуал аҳамият касб этадиган асосий объектларни ҳисоб олиш
принципларни белгилаб берадиган стандартларни билиш бошқа стандартлар бўйича
ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қўл келади. Шундай стандартлардан
бири 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартидир.
Мазкур стандарт тушумларни тан олишнинг асосий принципларини белгилаб беради.
Тушумларни тан олиш солиқ оқибатларига эга масала ҳисобланади. Мамлакатимизга
жорий қилинган Солиқ кодексининг янги таҳрири тушумларни тан олишда халқаро
стандартларга таянади. Халқаро стандартлар тушумларни тан олиш ва баҳолашнинг
мутлоқ янги тизимини жорий қилди. Тушумларни тан олишда “бажарилишларга оид
мажбуриятлар” тушунчаси жорий қилинди. Хўш, бажарилишларга оид мажбуриятлар
қандай кўрсаткич, унинг мезонлари қандай? Унинг тушумларни тан олишдаги роли ва
аҳамияти нималардан иборат? Шу муносабат билан ушбу саволлар бўйича услубий-
тартиб қоидаларни ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.